Кино

«Муҳташам юз йил» продюссери турк сериалларининг инқирозга учрашни айтди

«Лойиҳа яратишда фақат рейтингга эътибор қаратишaди», — дейди у

«Муҳташам юз йил» продюссери турк сериалларининг инқирозга учрашни айтди

Дунёга машҳур «Муҳташам юз йил» тарихий сериали продюсери Тимур Савжи турк сериалларининг инқирози ҳақида гапирди.

Турк сериалларининг рейтинги пасайиб бораётгани туфайли бир нечта сериал ишлаб чиқарувчи компаниялар инқирозга учради ва ўз фаолиятини якунлади. «Муҳташам юз йил» сериали продюссери турк сериаллари инқирозга учраш сабаби ҳеч кимнинг янгилик яратмаётганини, лойиҳа яратишда фақат рейтингга эътибор бераётганини ва шунинг учун тескари натижа юзага келаётганини айтган.

«Продюсcерлар рейтингни бошқаради ва лойиҳа яратишда томошабин бу маҳсулотни кўришига ишонади. Ҳеч ким жамиятга ниманидир ўргатадиган, янгилик келтирадиган воқеани кўрсатиш ҳақида ўйламайди. Лойиҳа яратишда улар фақат рейтингга эътибор қаратади ва якунда керакли натижанинг тескарисини олади. Ҳар бир лойиҳа ўз маъносига эга бўлиши керак, бу бўлмагунча сериаллар инқирозга учрайверади», — дейди продюсер.

Аввалроқ «Муҳташам юз йил» юлдузи севгилиси билан ажрашганидан сўнг бокс билан шуғулланаётгани маълум бўлган эди.

Хабарларга кўра, актриса Туркиянинг Кадикўй спорт мажмуасида бокс бўйича сабоқ олмоқда. Унинг сўзларига кўра,  актриса илгари бу спорт турини яхши кўрган, аммо суратга олиш майдончасидаги оғир иш туфайли уни бир муддат тарк этган. Актриса, шунингдек, спорт стрессни енгиллаштирадиган ажойиб восита эканиини ва антидепрессантларга қараганда спорт яхшироқ таъсир қилишини таъкидлади.

«Озиш ва тинчланишнинг ажойиб усули», — дейди у.

Журналистларнинг таъкидлашича, турк юлдузлари орасида бокс аста-секин трендга айланиб бормоқда: яқинда Керем Бюрсин, Мелисса Денгел ва Пелин Карахан рингга чиққан. Юлдузлар бокснинг уларга берган натижасидан хурсанд эканини айтган.

Маълумот учун, Ҳанде Догандемир 1985 йилда Туркиянинг Анқара шаҳрида туғилган. У актрисаликдан ташқари телебошловчиликда ҳам фаолият юритади. Унинг ҳеч қайси роли «Муҳташам юз йил» сериалидаги Турхан Султон образидек муваффаққиятли чиқмаган. Актриса «Севги менинг ҳаётимда», «Февраль» сериалларида «Ҳаммаси севгидан», кинокартинасида суратга тушган.

Ундан ташқари таниқли тадбиркор «Муҳташам юз йил» юлдузи Мерве Болуғур билан муносабатлари тугагани айтган эди.

Актриса аввалроқ хонанда Мурат Далкилич билан муносабатларини тугагани айтган эди ва ундан кейин турли хил миш-мишлар тарқалди. У икки ой олдин туркиялик таниқли тадбиркор Эркан Шенни билан муносабатлари яхши эканини ва у билан учрашишдан олдин ҳеч қачон бахтли бўлмаганини айтган.

 Мерве Болуғур Туркиянинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бирига берган интервьюсида тадбиркор билан муносабатлари аллақачон тугаганини, фақат дўст бўлиб қолганини айтган.

«Аллақачон тугаган муносабатларни муҳокама қилиш нотўғри. Биз дўст бўлиб қолдик», — дейди актриса Мерве Болуғур.

Тадбиркор Мурат Далкилич эса бу воқеаларга умуман бошқача муносабабт билдирган. У ҳаммаси ўтишда қолганини ва актриса билан дўст эмаслигини ва тадбиркорнинг ҳаётида Мерве Болуғурга жой йўқ эканини айтган.

«Ҳаммаси ўтмишда қолди, биз дўст эмасмиз. Менинг ҳаётимда унга жой йўқ», — дейди Мурат Далкилич.