Янгиликлар

«Ҳаётимда унга ўрин йўқ». Таниқли тадбиркор «Муҳташам юз йил» юлдузи билан муносабатлари тугагани айтди

Мерве Болуғур фақат дўст бўлиб қолганини айтган

«Ҳаётимда унга ўрин йўқ». Таниқли тадбиркор «Муҳташам юз йил» юлдузи билан муносабатлари тугагани айтди

«Муҳташам юз йил» сериали орқали кўплаб томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган актриса Мерве Болуғурнинг туркиялик таниқли тадбиркор Эркан Шен билан ҳам муносабатлари тугагани маълум бўлди.

Актриса аввалроқ хонанда Мурат Далкилич билан муносабатларини тугагани айтган эди ва ундан кейин турли хил миш-мишлар тарқалди. У икки ой олдин туркиялик таниқли тадбиркор Эркан Шенни билан муносабатлари яхши эканини ва у билан учрашишдан олдин ҳеч қачон бахтли бўлмаганини айтган.

 Мерве Болуғур Туркиянинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бирига берган интервьюсида тадбиркор билан муносабатлари аллақачон тугаганини, фақат дўст бўлиб қолганини айтган.

«Аллақачон тугаган муносабатларни муҳокама қилиш нотўғри. Биз дўст бўлиб қолдик», — дейди актриса Мерве Болуғур.

Тадбиркор Мурат Далкилич эса бу воқеаларга умуман бошқача муносабабт билдирган. У ҳаммаси ўтишда қолганини ва актриса билан дўст эмаслигини ва тадбиркорнинг ҳаётида Мерве Болуғурга жой йўқ эканини айтган.

«Ҳаммаси ўтмишда қолди, биз дўст эмасмиз. Менинг ҳаётимда унга жой йўқ», — дейди Мурат Далкилич.