Интервью

Инстаблогерлар Бонамур ва Озод Ҳуррамов нега ажралиб кетган?

«Мен яхши кўриб гаплашсам, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қиламан», — дейди у

Инстаблогерлар Бонамур ва Озод Ҳуррамов нега ажралиб кетган?

Инстаблогер, Бонамур тахаллуси билан ижод қилувчи Умида Абдуғаффорова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Озод Ҳуррамовни ҳақиқатдан яхши кўргани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, севган инсони билан ажралса, айбни ундан қидиради. Инстаблогер ҳақиқатдан севиб қолса, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қилишини айтди. Шунингдек, Бонамур ҳозир Озод Ҳуррамов билан муносабатлари яхши эканини таъкидлади.

«Севган инсоним билан муносабатлар бузилса, айбни ундан кўраман. Мен яхши кўриб гаплашсам, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қиламан. Озод Ҳуррамов билан мен орани очганман. Менинг воз кечиб юборишим осон. Гап-сўзларга ишониб қўйдим. Ҳозир муносабатларимиз яхши. Озод ака жуда зўр инсон. Ҳеч ким ҳеч кимни ташлаб кетмади. У кетганида, гап-сўзларга кўп ишониб қўйдим ва уни блок қилдим. У ҳайрон бўлди. 3-4 кундан кейин қайта ёзди. У пайти мен қароримни айтгандим. У ‘Майли ўзингнинг йўлингдан кетаверʼ, деди. Бўлди. Шу билан орамиз очилди. Лекин ҳозир орамиз яхши», — дейди у.

Шу билан бирга, Бонамур гаплашиб юрганини билгандан кейин уларга нисбатан негатив фикрлар кўпайганини айтди. Инстаблогер Озод Ҳуррамов билан интернетда танишганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Озод Ҳуррамов билан орасида соф муҳаббат бўлган.

«Бошида гаплашиб юрганимизни билиб, бизга негатив кўпайди. Унинг изоҳларида мени. Менинг изоҳларимда уни ёмонлашарди. Кейин бирдан билинтириб қўйдик. Биз интернетда танишганмиз. Бир-биримизга нисбатан соф муҳаббат бўлган. Озод Ҳуррамов ҳақиқатдан зўр инсон», — дейди блогер.