Янгиликлар

«Кейин мендан кечирим сўради». Сардор Мамадалиев ҳамкасби билан бўлган тортишув ҳақида

Хонанда кечирим сўраш ўзининг қўлидан келмаганини таъкидлади

«Кейин мендан кечирим сўради». Сардор Мамадалиев ҳамкасби билан бўлган тортишув ҳақида

Хонанда Сардор Мамадалиев YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ҳамкасби билан бўлган тушунмовчилик ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, у ўзидан ёши катта санъаткор бўлган. Сардор Мамадалиев қиш кунида машинасида хаёл суриб ўтирганда, ўша ижодкорни пайқамай қолган. Кейин ҳамкасби машинадан тушмагани учун ундан хафа бўлган. Бироқ ўша санъатор Рамазон ойида Сардор Мамадалиевнинг админстраторига қўнғироқ қилиб узр сўраган.

«Кимлигини айтмайман лекин нима бўлганини айтаман. Кейинчалик ўша ижодкор мендан телефон қилиб кечирим сўради. Қойил қолдим. Шу иш менинг қўлимдан келмади. Ёши катта санъаткор эди. Мен машинада хаёл суриб ўтиргандим. Қиш пайти эди. Ойна парланганди. У одам келиб, ҳурмат талаб қилиб кутиб турган. Мен тушмаганман, сўрашмаганман. Лекин билиб туриб қилмаганман. Кейин келиб қўли билан машинани урди. Салом бериб машинадан тушсам, ‘Сенда бор пул менда ҳам бор’, деган. Ундан нотўғри тушунмасликни сўрадим. ‘Ака, сиз билан яхши ака-укамиз. Ундай гапирманг. Катта болларга ўхшаб гаплашайлик’, дедим. Тушунтирсам, тушунмади, хафа бўлиб қолди. Рамазон ойида админстраторга телефон қилиб, кечирим сўрабди. Мен ҳеч қачон бировнинг машинасига уриб, мен билан сўраш демайман», — дейди у.

Аввалроқ, Сардор Мамадалиев икки нафар аёл ўртасида адолат қилишга ақли етсагина уйланишини таъкидлаганди. У биринчи аёл ҳам бу вазиятда исломий онг жиҳатидан тайёр бўлиши кераклигини айтганди. Бироқ хонанданинг сўзларига кўра, ҳозирги дунёқараши билан иккинчи аёлга уйланмайди.

Аввалроқ Сардор Мамадалиев продюсер Аҳад Қаюмга 1980 йилда чиққан «Chevrolet» машинасини совға қилмоқчилигини айтганди. У бу каби машиналарни шаҳарда йиғиб олиш қийин эмаслигини таъкидлаган.