Интервью

Нилуфар Ҳамидова сериалдаги беҳаё саҳнасига изоҳ берди — видео

Актриса шундан кейин сузишни ўрганганини айтди

Нилуфар Ҳамидова сериалдаги беҳаё саҳнасига изоҳ берди — видео

«Туташ тақдирлар» сериалидаги роли орқали танилган Нилуфар Ҳамидова YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида «Она замин» сериалидаги бассейн саҳнаси ҳақида гапириб берди.

Aктриса «Она замин» сериалида бойнинг иккичи аёли ролини ижро этган. У бойни қидириб уйига келади ва уни топа олмагач, жанжал қилади. Шу пайт Нилуфар Ҳамидова бассейнга тушиб кетади.

«’Она замин’ сериалида бассейндаги саҳнам бор. Роль ижро этилган. Ёзда иссиқ пайти эди. У сериалда бойваччанинг иккинчи аёли ролини ўйнаганман. Ўша бойвачча бошқасига қарагани учун рашк қилиб, жанжал қилишга уйига боради. У уйда йўқ бўлади. Хизматкоридан уни сўраб, ураман деб сувга тушиб кетаман. Мени қутқараман деб у ҳам сувга тушиб кетади. Сузишни билмаганман. Шундан кейин сузишга бораман», — дейди актриса.

Шунингдек, у тоғдан йиқилиб тушиш саҳнасидаги гримни ўзи қилганини айтди. Актриса ўхшаган ёки ўхшамаганини билмаслигини таъкидлади. Нилуфар Ҳамидованинг сўзларига кўра, суратга олиш ишлари пайтида тоғда қор бўлгани сабабли юмшоқ тушган.

«Бу тоғдан йиқилиб тушган ҳолат. Буни гримини ўзим қилганман. Ўхшадими йўқми билмайман. Тоғдан йиқилиб тушганда у-бу жойи қирилади. Эплаганимча ўзим гримм қилдим. Тепадан йиқилиб тушган жойим бор. Қор бўлгани учун юмшоқ тушганман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳора Арслонова «Мардикор аёл» сериалида роль ижро этганидан афсусланишини айтганди.

Шунингдек, Фотима Бердиева беҳаё саҳнаси тарқалган «Дайди қизнинг дафтари» сериалида роль ижро этганидан афсусланмаслигини таъкидлаганди.

Шу билан бирга, Гулчеҳра Саъдуллаева қизи Муқаддас Саъдуллаеванинг роли сабаб 15 кун шифохонада даволангани ҳақида гапириб берганди.