Интервью

Баҳора Арслонова нега «Мардикор аёл» сериалида роль ижро этганидан афсусланишини айтди

«Мардикор аёл сериалининг бошида кучли актёр ва актрисалар қатнашган», — дейди у

Баҳора Арслонова нега «Мардикор аёл» сериалида роль ижро этганидан афсусланишини айтди

Актриса Баҳора Арслонова «Daryo»га берган интервьюсида «Мардикор аёл» сериалида роль ижро этганидан афсусланишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, сериалнинг бошида кучли актёр ва актрисалар танлаб олинган. Бироқ кейинчалик актёрлар таркиби ўзгариб кетган. Баҳора Арслонова санъатни яхши кўришини, ролларини мазза қилиб ижро этишни хоҳлайди. Бироқ яхши режиссёрлар айни пайтда кино олмаяпти. Актриса «Мардикор аёл» сериалида ўйнаганидан афсусланишини лекин 1 йил уйда ўтиргани учун касбини соғинганини таъкидлади.

«’Мардикор аёл’ сериалининг бошида кучли актёр ва актрисалар қатнашган. Бошида сериалга тушиб қўйгансиз. Кейин чиқиб кетиш ёки чиқиб кетмасликни билолмай қоласиз. Санъатни яхши кўрган инсон мазза қилиб, яхши режиссёрлар билан роль ижро этгиси келади. Лекин сиз яхши кўрадиган режиссёрлар айни пайтда кино олмаяпти. Мана шу мени йиғлатади. Тўғриси мен афсусланаман. Лекин 1 йил уйда ўтириб, касбимни жуда соғиндим», — дейди актриса.

Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида 12 январь куни турмуш ўртоғи Шерали Бобоқуловнинг туғилгани куни билан табраиклаб пост қолдирганди. У туғилган кунни ҳар йили қувончли ўтказишни тилаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)

Аввалроқ, Баҳора Арслонованинг эри унга «iPhone 13 Pro Max» совға қилганди. Актриса шу смартфон келажакдаги режиссёрлик фаолиятини биринчи босқичи эканини айтганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)