Интервью

Нигора Каримбоева қайси сериал орқали танилганини маълум қилди

«Эртаси куни машҳур бўлиб уйғонганмиз», — дейди у

Нигора Каримбоева қайси сериал орқали танилганини маълум қилди

Актриса Нигора Каримбоева YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида қайси сериал орқали танилганини маълум қилди.

Нигор Каримбоева кинодаги биринчи иши уни машҳур қилганини айтди. «Сардор» сериалидан сўнг ҳамма уни таниган. Сериал чиққанининг эртаси куни актриса машҳур бўлиб уйғонганини таъкидлади. Нигора Каримбоеванинг сўзларига кўра, «Сардор» жамоадаги деярли ҳамманинг биринчи иши бўлган.

«Менинг Худога шукур қиладиган томонларим жуда ҳам кўп. Кинодаги биринчи ишим билан мен Нигора Каримбоева бўлганман. ‘Сардор’ сериалидан. У жамоадаги деярли ҳамманинг биринчи иши бўлган. ‘Сардор’ чиқиши билан эртаси куни машҳур бўлиб уйғонганмиз. Эртаси куни кўчага чиқсам ‘Анави ‘Сардор’да ўйнаган қиз. Исми нима эди?’, деб ҳамма сўрайди. Нигора Каримбоева деб исмимни айтганман. Ўша сериалнинг ортидан биз ҳаммамиз юлдузга айландик», — дейди актриса.

Аввалроқ актриса «Sport» телекаланидан кетишининг сабабини айтиб, ҳозирда бундан афсусдан эканини таъкидлаганди. У 2004-2014 йиллар давомида телеканалда ишлаган. У ерга ишга киришига Рихситилла Абдуллаев сабабчи бўлган. Раҳбарият ўзгаргач, ўзига қилинган муносабат туфайли кетиш учун ариза ёзган. Бироқ актриса «Sport» каналини яхши кўришини айтди.

Нигора Каримбоева «Шамолларда қолган ҳисларим» асаридаги Скарлет Охара образини гавдалантиришни орзу қилади. Актриса ушбу асарни 25 марта ўқиб чиққан. Шунингдек, у Булгаковнинг ҳам асарларини яхши кўриб ўқийди. Унга «Уста ва Маргарита»даги Маргаританинг роли берилса, актриса жон деб ролни ижро этишини айтган.