Интервью

Нигора Каримбоева орзусидаги образ қайсилигини айтди

«Замонга нисбатан жуда ҳам юқори даражада ишланган», — дейди у

Нигора Каримбоева орзусидаги образ қайсилигини айтди

Актриса Нигора Каримбоева YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида орзусидаги образ қайсилигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «Шамолларда қолган ҳисларим»даги Скарлет Охара образини гавдалантиришни орзу қилади. Актриса мазкур китобни 25 марта ўқиганини таъкидлади. Шунингдек, Нигора Каримбоева Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» асаридаги Маргарита ролини ҳам ўйнашни исташини айтди.

«Ёшлигимдан ‘Шамолларда қолган ҳисларим’ китобини севаман. Унинг фильми бор. Замонга нисбатан жуда ҳам юқори даражада ишланган деб ўйлайман. Урушдан олдинги даврда олинган. Лекин айнан Скарлет Охара ролини ўйнашни жуда ҳам орзу қилганман. У китобни 25 марта ўқиган бўлсам керак. Ҳалигача у китобни йиғлаб ўқийман. Шуни фильм сифатида кўришни жуда хоҳлардим. Ҳозир Булгаковнинг ‘Уста ва Маргарита’ асари бор. Бу асарни яхши кўраман. Фильмини ҳам кўрганман. Агардa мана шу асар яна бир бор кинофильм тарзида ишланса, жон деб Маргаритани ўйнаган бўлардим» , — дейди Нигора Каримбоева.

Аввалроқ актриса «Sport» телекаланидан кетишининг сабабини айтиб ўтиб, ҳозирда бундан афсусдалини таъкидлаганди. У 2004-2014 йиллар давомида телеканалда ишлаган. У ерга ишга киришига Рихситилла Абдуллаев сабабчи бўлган. Раҳбарият ўзгаргач ўзига қилинган муносабат туфайли кетиш учун ариза ёзган. Бироқ актриса «Sport» каналини яхши кўришини айтди.