Интервью

«Нафас олмадим». Нилуфар Ҳамидова эпизод сабаб устига питон ётқизилган саҳнани кўрсатди — видео

Актриса бу саҳна ҳали эфирга кетмаганини айтди

«Нафас олмадим». Нилуфар Ҳамидова эпизод сабаб устига питон ётқизилган саҳнани кўрсатди — видео

«Туташ тақдирлар» сериали орқали танилган актриса Нилуфар Ҳамидова Африка питон илони билан олинган саҳна ҳақида гапириб берди.

Актриса эпизод жуда қўрқинчли бўлганини айтди. Саҳнада унинг устига тишлаб кейин ютадиган питон илон қўйилган. Илонга қаровчи одам Нилуфар Ҳамидовага питон иссиқликни сезса, ҳужум қилашини, шу сабабли нафас олмаслик кераклигини айтган. Шу эпизод 2 соат давомида олинган. Актриса суратга олиш майдончасидан уйга қайтгач, кечгача оёғи қалтираб чиққанини таъкидлади.

«Бу ҳали эфирга чиққани йўқ. TikTok’га қўйгандим. Кейин тез олиб ташладим. ‘Олиб ташласин’, дейилди. Бу эпизод жуда қўрқинчли бўлди. Бу Африка питони дейилар экан. Бу асосан қуённи ютиб ер экан. Заҳари олинганди. Бу ўзи тишлар экан. Хушнуд ака деган инсон келиб тушунтирди. Нафас олмаслик керак экан. Иссиқликни яхши кўради. Шунга борар экан. Нафас олсангиз, сизни қуён деб ўйлайди деди. Ўша пайти илон бўйнимга келди. Нафас олмай турдим. Томоғимда тайёр турди. Жуда ҳам қўрқинчли бўларкан. Ўзи териси юмшоқ, силлиқ, муздек бўларкан. Орада Хушнуд аканинг ўзи томоғидан ушлаб тортиб олди. Чунки яна озгина турса, тишлаб оларди. Бу съёмка 2 соат бўлган. Уйга келганимдан кейин кечгача оёғим титраган», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нилуфар Ҳамидова «Она замин» сериалидаги бегона эркак билан бассейндаги саҳнасига изоҳ берганди.