Интервью

Фотима Бердиева бир қанча вақт «гаплашган» йигити билан нега орани очиқ қилганини айтди

Актриса турмуш қуришга таклифлар бўлаётганини таъкидлади

Фотима Бердиева бир қанча вақт «гаплашган» йигити билан нега орани очиқ қилганини айтди

«Дайди қизнинг дафтари» сериали орқали танилган Фотима Бердиева YouTube’даги «Telegram yulduzlari» лойиҳасига берган интервьюсида бир қанча вақт «гаплашган» йигити билан орани очиқ қилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бунга сериал сабаб бўлмаган. У йигит чет элга кетиши керaк бўлган. Фотима Бердиева эса ота-онасини ташлаб кетолмаган. Уларнинг ажралишидаги сабаблардан бири шу бўлган. Актриса турмуш қуришга таклифи бўлаётганини, уларни ўйлаб кўраётганини таъкидлади.

«Турмушга чиқишга таклифлар бўляпти. Ўйлаб кўряпман. Уни бекор қилдим. Бунинг ўз сабаби бор лекин сериалга умуман алоқаси йўқ. Биз сериалдан кейин у инсон билан анча гаплашганмиз. Бизда сериал мавзуси ёпиқ. Бошқа масала бўйича орани очиқ қилганмиз. Бир томондан ота-онамни ҳам ўйлаганман. Чунки у одам чет элга кетади. Ота-онамни ташлаб кетгим келмади», — дейди Фотима Бердиева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фотима Бердиева унга қўпол гапирган режиссёрларга шантаж қилганини айтганди. Актриса бир кастингга борганида режиссёр унинг актёрлик маҳоратини кўриш учун Ўзбекфильмʼга таклиф қилган. У ерда эса Фотима Бердиевага қўпол сўзлар ишлатилган. Актриса Ўзбекфильмʼдан чиқиб уларнинг овозини ёзиб олганини ва милицияга топширишини айтиб «шантаж» қилган. Шундан сўнг Фотима Бердиевадан режиссёрнинг ўзи узр сўраган.

Шунингдек, у актёрлик маҳоратини ўрганиш учун борган жойидаги ҳолат ҳақида ҳам гапириб берганди. Актриса 3 йил кастингларга борган. Шу вақт ичида унга кўп ножўя таклифлар бўлган. Шундай кастинглардан бирида унга тегажаклик қилинган. Фотима Бердиева шу каби вазиятларда хонадан шошиб чиқиб кетган.