Интервью

«Алдаб қўлларимни силаган». Фотима Бердиева ўқитувчи унга тегажаклик қилгани ҳақида айтиб берди

У 3 йил давомида кастингларга борганини айтди

«Алдаб қўлларимни силаган». Фотима Бердиева ўқитувчи унга тегажаклик қилгани ҳақида айтиб берди

Актриса Фотима Бердиева актёрлик маҳоратини ўрганишга борганидаги ҳолат ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, 3 йил кастингларда юрган. Актриса ножўя таклифлар кўп бўлганини айтди. Шундай кастингларда унга тегажаклик қилинган. Фотима Бердиева шу каби вазиятларда хонадан шошиб чиқиб кетган.

«Мен уч йил кастингма-кастинг юрганман. Бундай таклифлар жуда кўп бўлган. Актёрликка ўқимаганман чунки у ерга борганимда ўша ўқитувчим менга қичиқ гап қилган. У ердан чиқиб кетганман. Қандай роль ўйнашни кўрсатиб, қўлларимни силай бошлаган. Кейин яна биттасига борганман. Отам мен ёш бўлганим учун кастингга олиб борарди. Сенга сценарийни кўрсатаман деб ичкарига олиб кирган. У ҳам қўлимдан ушлаб ўзига тортмоқчи бўлган. Мен ўша пайти довдирлаб қолардим. Мен уни итариб, чиқиб кетаётганимда йиқилиб ҳам тушганман. Агар юлдуз бўлишни хоҳлаганимда кимларгадир ўхшаб розилик берган бўлардим», — дейди у.

Фотима Бердиева унинг расмларидан фойдаланиб, уятсиз гуруҳларда пул ишлаётганлар устидан ИИБга арз қилишини айтганди. Унинг таъкидлашича, ўғил бола турли беҳаё гуруҳларга унинг расмларини тарқатиб юборган. Актриса шу сабабли унинг устидан Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилмоқчилигини маълум қилган. Шунингдек, бу каби инсонларнинг жазоланиши кераклигини қайд этган.

Аввалроқ Фотима Бердиева «Дайди қизнинг дафтари» сериалида роль ўйнаганидан афсусдан эмаслигини таъкидлаган. Бошидан унга сценарий берилган ва ҳаммасидан хабардор бўлган. Фотима Бердиеванинг сўзларига кўра, уни қўллаб-қувватлайдиган обуначилари кўпроқ.