Интервью

Дилшод Аҳмедов «Фитна» сериалидан 100 минг доллар фойда кўргани ростми?

«Ҳозирда бу кўрсатгич яна ошмоқда», — дейди у

Дилшод Аҳмедов «Фитна» сериалидан 100 минг доллар фойда кўргани ростми?

Режиссёр, актёр Дилшод Аҳмедов «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида «Фитна» сериалидан 100 минг доллар фойда топганини ҳақидаги саволга жавоб берди.

У сериал орқали 100 минг доллардан ҳам ортиқ ҳурмат орттирган ва «Фитна» сериали унинг ташриф қоғозига айланган. Сериал YouTube’да 67 миллион марта кўрилган. Шу кўрсатгичдан келиб чиқиб унинг ёнида юрган дўстлари шундай хабар чиқарган. Дилшод Аҳмедов аслида ундай бўлмаганини таъкидлади.

«Одам ўзининг ичидан ўтганини фақат ўзи билади. Лекин 100 минг доллардан ҳам ортиқ ҳурмат, мен учун ташриф қоғози бўлди. Қайсидир эшикни очганда бориб биринчи айтадиган гапим ‘Фитна’дан бошланади. Бу ўзимизнинг ичимизда дўст бўлиб юрган инсонлардан чиқадиган гап. Улар YouTube’даги кўрилишлар сонидан келиб чиқиб айтилган. ‘Фитна’ 67 миллион кўрилган. Ҳозирда бу кўрсатгич яна ошмоқда. Шундан келиб чиқиб YouTube’нинг ўзидан 100 минг доллар ишлади деган гап юради. Аслида ундай эмас. Шунинг учун кўпчилик сериал ишлашга тушиб кетди. Шу сериални 2 йил телеканалларга ўтказолмаётган пайтда ‘Шу менинг охирги сериалим. Бошқа кино ҳам, сериал ҳам олмайман’, деганман», — дейди Дилшод Аҳмедов.

Аввалроқ Дилшод Аҳмедов Луиза Расуловани сериалга олмагани ҳақида гапириб берганди. Бунга актрисанинг «Виждон азоби» сериалида баъзи кундаги съёмкаларга келмагани сабаб бўлган. Матёқуб Матчонов, Миролим Қиличев суратга олиш майдончасига келган пайти Луиза келмаган. Шундан сўнг режиссёр унга келишилган гонорардан кам пул берган. Кейинчалик «Фитна» сериалида чўққига чиққан пайти актриса Дилшод Аҳмедовдан сериалига олишини сўраган. Бироқ режиссёр уни сериалга олмаган.