Интервью

«Ён-атрофимдагилар гувоҳ». Дилшод Аҳмедов Луиза Расуловани нега сериалга олмаганини айтди

Дилшод Аҳмедов бу низо эмаслигини таъкидлади

«Ён-атрофимдагилар гувоҳ». Дилшод Аҳмедов Луиза Расуловани нега сериалга олмаганини айтди

Режиссёр Дилшод Аҳмедов «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида Луиза Расуловани сериалга олмагани ҳақида гапириб берди.

Бунга актрисанинг «Виждон азоби» сериалида баъзи кундаги съёмкаларга келмагани сабаб бўлган. Матёқуб Матчонов, Миролим Қиличев суратга олиш майдончасига келган пайти Луиза келмаган. Шундан сўнг режиссёр унга келишилган гонорардан кам пул берган. Кейинчалик «Фитна» сериалида чўққига чиққан пайти актриса Дилшод Аҳмедовдан сериалига олишини сўраган. Бироқ режиссёр уни сериалга олмаган.

«Бу низо эмас. Буни бошқа интервьюда ҳам айтганман. Луиза Расуловани ‘Виждон азоби’ деган сериалда ўйнатганмиз. Арзимаган суммада гонорар келишгандик. Луиза Расулова керакли кунлари съёмкага келмаган. Бир кун олдин эртага съёмка деб чақирган пайти эртаси куни телефонни ўчириб, йўқ бўлиб қолган. Матёқуб Матчонов, Миролим Қиличевлар йиғилган лекин Луиза йўқ эди. Жуда қийин аҳволга тушганмиз. Энг ‘ширин’ жойларини суратга ололмай қолганмиз. Ўшандан кейин унга келишилган гонорарни бермаймиз чунки баъзи кунлари келмаганинг учун жарима ҳисобида деб ора очиқ бўлган. Кейин ‘Фитна’ чўққига чиққан пайти кўришдик ҳам ‘Мени ‘Фитна’да ўйнатинг’, деди. Бу нарсага ён-атрофимдагилар гувоҳ. Мен унга роль бермадим. Мен уни олмаганимдан кейин ўйнамайман дебди. Олмаганимдан кейин ўйнамайдида. У менга нисбатан чеклов қўймаган. Мен унга кўпроқ чеклов қўйганман. Чунки ўзимни ҳурмат қилмаса ҳам ёнимиздаги жамоани ҳурмат қилиши керак эди. Мен ҳам уни олмайман. У ҳам менда ўйнамайди. Бу нормал ҳолат», — дейди у.

Аввалроқ Каниза Луиза Расулова уни ҳақорат қилгани учун кўплаб сирларини билишини, у билан жанжаллашишдан қўрқмаслигини айтганди. Канизанинг таъкидлашича, жанжални ҳеч қачон биринчи бошламайди. Агар Луиза Расулова бирор жавоб қайтарса у ҳам жим турмаслигини билдирган. Шунингдек, етарлича сирларни билишини, фактлари борлигини қайд этган.

Шундан сўнг хонандадан обуначилари Луиза билан жанжали қачон бўлишини сўраган. Каниза актриса жавоб қайтаришга қўрқаётгани учун жанжал бўлмаганини таъкидлаган.

Шунингдек, инстаблогер Озод Ҳуррамов Луиза Расуловага ўхшаган қизни ўғлига келин қилмаслигини айтиб, у Америкада миясини алмаштириб келиши кераклиги таъкидлаган. Блогернинг сўзларига кўра, актриса унинг орқасидан кўтариляпти. Озод Ҳуррамов Луиза Расуловани ҳеч ким кино ва клипларга чақирмаётганини айтди.