Интервью

Жаҳонгир Хўжаев ва Асалнинг тўйи ростдан ҳам «Аристократлар»нинг концертида ўтказиладими?

Бу мавзуга Диёрбек Бекжонов ҳам фикрини билдирди

Жаҳонгир Хўжаев ва Асалнинг тўйи ростдан ҳам «Аристократлар»нинг концертида ўтказиладими?

Актёр, телебошловчи, «Аристократлар» жамоаси етакчиси Жаҳонгир Хўжаев «Amirxon Umarov shousi» кўрсатувига берган интервьюсида концертдаги тўйи ҳақида гапирди.

Телебошловчининг сўзларига кўра, одамлар унга тўйи қачон бўлиши ҳақида кўп савол бераяпти. Шунинг учун концерт орқали ўзининг тўйи бўлгани ҳақида хабарни ёритмоқчи бўлган.

«Бир йилдан бери гапирилаётган мавзу. Ўзи сарлавҳасини нимага ‘Тўй’ деб бердик? Кўчада ёки телевидениега борганимда, умуман қаерга борсам, олдин ‘Кимга овоз берасиз?’, деса, ҳозир ‘Қачон уйланасиз?’, деган саволлар кўпайиб кетди. Шунинг учун, концерт орқали Жаҳонгирнинг тўйи бўлди деган нарсани ёритмоқчи бўлдик», — дейди Жаҳонгир Хўжаев.

«Аристократлар» жамоасининг олдин ҳам «Тўй» номли саҳна кўриниши бўлган. Ушбу саҳна кўринишини томошабинлар яхши қабул қилган. Шу сабабли, бу галги концерт дастурида ҳам шундай саҳна бўлади.

«Саҳнага чиқиб, никоҳ ўқитиш бўлмайди. Бизнинг ‘Тўй’ деган саҳна кўринишимиз бор эди. Жуда зўр кетган. У ерда шунинг иккинчи қисми бўляпти. Одамлар шундай савол бераверганига, мавзунинг ўзини қўйиб қўйдик», — деб айтди актёр.

Шунингдек, актёр Диёрбек Бекжонов ҳам одамларга ушбу саҳна ёққанини ва шу сабабли айнан шундай номланганини айтди.

«Одамларга қизиқ бўлган мавзуни халққа намойиш қилиш мақсадида шу саҳнамиз бор. Айнан шу саҳна кўринишини одамларга қизиқ бўлган талқинда бермоқчимиз», — дейди Диёрбек Бекжонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ҳамкасби Асал Абдуллаева билан турмуш қураётгани ҳақида гапирганди. Бошловчи у билан қандай танишгани ҳақида айтиб берган.

Шунингдек, актёр тўйи қолдирилишининг сабабини айтганди.