Интервью

Барчин Ғофурова «Бахт овчиси» сериалида ярим-яланғоч ҳолати акс этган видеога изоҳ берди

У ушбу саҳна эфирда кетмаслигини сўраганини айтди

Барчин Ғофурова «Бахт овчиси» сериалида ярим-яланғоч ҳолати акс этган видеога изоҳ берди

Актриса Барчин Ғофурова «Бахт овчиси» сериалидаги ювиниш хонасида ярим-яланғоч ҳолда кийинаётгани акс этган саҳнага изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу саҳна акс этган қисмдан сўнг телефони қабул қилинмаган қўнғироқ ва хабарларга тўлиб кетган. Актриса шу саҳна сабаб устози Озод Шамсдан гап эшитган. Барчин Ғофурова ушбу саҳна эфирда кетмаслиги керак бўлган. Бироқ телеканалдагилар саҳнани эфирга берган.

«Уйқудан уйғонганимда телефонимда қабул қилинмаган қўнғироқлар, Telegram, Instagram’им тўлиб кетган. Биринчи бўлиб устозим Озод Шамс телефон қилиб роса сўкди. Мен нима бўлганидан хабарим йўқ. ‘Устоз мен сизга шундай ролда ўйнаётганимни айтгандим-ку’ десам, ‘Барибир бунчалик бўлмаслиги керак эди’, деб бақириб ташлади. Бу нарсани онам эшитиб қолиб, у ҳам бақирди. Режиссёрга телефон қилиб, вазиятни аниқлаштирсам, ‘Мен билмайман’, деди. ‘Ўша видеони кўриб, нимага буни чиқардингиз? Ким чиқарди?’, деб сўрадим. Ҳеч ким билмас экан. Чиқариб юборишди. Ўша саҳна эфирга кетди. Мен шу саҳнани эфирга кетмасин дегандим лекин у эфирга кетди. Канални ўзидагилар ҳам қўйган«, — дейди у.

Аввалроқ Барчин Ғофурова беҳаё роллари сабаб ҳайдовчи уни урмоқчи бўлганини айтганди. Актриса суратга олиш жараёнидан қайтаётганда, ҳайдовчи ундан қандай ролда ўйнаганини сўраган. Актриса ҳайдовчи нега бундай савол берганига қизиққан. Кейин таксист сочи сариқ аёл қайсидир фильмда ёмон ролда ўйнаётганини ва уни кўриб қолса, уришини айтган. Барчин Ғофурова машинадан тушаётганда, ўша ёмон ролда ўзи ўйнаганини таъкидлаган.

Шунингдек, актриса «Бахт овчиси» сериалидаги очиқ кийим кийганига изоҳ берганди. У қайси кино ёки сериалга тушишидан қатъий назар роллардаги кийимларини либосчи танлаб беришини таъкидлади.

Шу билан биргаликда, Фотима Бердиева беҳаё саҳнаси тарқалган сериалга тушганидан афсусланмаслигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бошидан унга сценарий берилган ва ҳаммасидан хабардор бўлган.