Интервью

«Гап гонорарда эмас». Барчин Ғофурова сериалда очиқ кийинганига изоҳ берди

У сериал бошида бундай саҳналар бўлмаганини айтди

«Гап гонорарда эмас». Барчин Ғофурова сериалда очиқ кийинганига изоҳ берди

Актриса Барчин Ғофурова YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Бахт овчиси» сериалидаги очиқ кийинганига изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, кийимларини либосчи танлаб беради. Актриса қайси кино ёки сериалга тушишидан қатъий назар роллардаги кийимларини либосчи танлаб беришини таъкидлади. Шунингдек, Барчин Ғофурова аввал сериалда бундай саҳналар бўлмаганини, кейинчалик қўшилганини таъкидлади.

«Биз роль ўйнаётганимизда, либосчи ўтиради. У кийинтиради. Кийимларни биз танламаймиз. Мен қайси сериал ёки кинога тушишимдан қатъий назар олдин либосчи уйимга келиб, шкафдан кийим танласин дейман. Кейин у менга танлаб жўнатади. Бошида бу сериалда очиқ кийимлар йўқ эди. Кейин пайдо бўлди. Мени сериалда гонорар ушлаб қолмаган. Гонорар кам», — дейди у.