Юлдузлар

Зарина Низомиддиновадан Алишер Узоқовгача: Бир кинода икки образни ўйнаган артистлар

Қуйида улар ҳақида маълумот келтирилади

Зарина Низомиддиновадан Алишер Узоқовгача: Бир кинода икки образни ўйнаган артистлар

Ўзбек кино оламида шундай артистлар борки, улар бир фильмда иккита ролни ижро этган. Қуйида улар ҳақида маълумот берилади.

Адиз Ражабов — «Ўзимдан ўзимгача» кинофильми

Режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан 2009 йилда суратга олинган «Ўзимдан ўзимгача» фильмида Адиз Ражабов иккита рольни ижро этган. Фильмда у ўз тўйидан қочиб юрувчи куёв ва оддий қишлоқ йигити ролини ўйнаган. Фильмдаги воқеалар давомида тўйидан қочган йигит қишлоқ йигитини машинада уриб юборади ва ерда ётган одамга қараб ўзини кўргандек бўлади. Аслида улар бир-бирига жуда ўхшаш бўлади. Иккаласининг ҳам ҳуши жойига келганда уларнинг жойлари алмашиб қолганини билади. Фильмда актрисалардан Шаҳзода Матчонова, Мадина Мумтоз, Шафоат Раҳматуллаева ва актёрлардан Адиз Ражабов, Бахтиёр Қосимов, Матёқуб Матчонов иштирок этган.

Гулчеҳра Эшонқулова — «Жоним сени ёхуд эгизаклар» кинокартинаси

Машҳур актриса Гулчеҳра Эшонқулова иштирок этган «Жоним сени ёхуд эгизаклар» фильми таниқли режиссёр Бурхон Шаропов томонидан 2013 йилда суратга олинган. Кинофильм комедия ва мелодрамма йўналишида бўлиб унда Гулчеҳра Эшонқулова, Шароф Муқимов, Бобур Йўлдошев, Санжар Шодиев роль ижро этган. Гулчеҳра Эшонқулова ушбу фильмда биринчи йил ўқишга кирган институт талабаси ва бир бадавлат оиланинг қизи ролларини ижро этади. Фильм якунида эса улар эгизак бўлиб чиқади.

Алишер Узоқов — «Ўхшатмасдан учратмас» фильми

«Ўхшатмасдан учратмас» кинофильмида Алишер Узоқов иккита рольни ижро этган. Фильм 2011 йилда режиссёр Жавлон Шодмонов томонидан Унда Алишер Узоқов, Нигора Исмоилова, Шаҳзода Муҳаммедова иштирок этган. Алишер Узоқов ушбу кинофильмда феъл-атвор жиҳатидан бир-бирига ўхшаб кетадиган ролларни ўйнаган.

Зарина Низомиддинова — «Юрак йиглар» кинофильми

Режиссёр Акмал Шоҳназаров томонидан 2015 йилда суратга олинган «Юрак йиғлар» кинофильмида актриса Зарина Низомиддинова икки образда намоён бўлган. Унинг биринчи образи бош қаҳрамон, иккинчи образи эса учинчи даражали қаҳрамон ҳисобланади. Фильм ғояси муҳаббат ва ғурур танловига асосланган уч қалбнинг муҳаббати ҳақида. Фильмнинг сўнггида Зарина Низомиддинова умуман бошқа феъл-атворда гавдаланади. «Юрак йиғлар» кинофильмида «Беном» гуруҳи вакиллари Сарвар Азимов, Комил Фозилов, Зарина Низомиддинова, Шоҳруҳ Ҳамдамов, Муяссар Бердиқулова ва бошқа актёрлар роль ижро этган.

Шароф Муқимов — «Ниқоб» фильми

«Ниқоб» фильми Бурхон Шаропов томонидан суратга олинган кинофильмлардан бири ҳисобланади. Унда хонанда ва актёр Шароф Муқимов бир-бирига ўхшамайдиган иккита образни гавдалантирган. Фильм ғояси муҳаббат ва инсоний фазилатлар ҳақида. «Ниқоб» фильмида Шароф Муқимов, Санжар Шодиев, Жамила Ғофурова каби актёр роль ижро этган.

Муҳаммасд Исо Абдулхаиров «Замонавий совчилар», «Замонавий совчилар 2», «Замонавий совчилар 3», «Ҳасан ибн Ҳусан» кинофильмлари

Ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган актёр Муҳаммад Исо Абдулхаиров кўплаб кинофильмларда бир иккита ролни ижро этган. Уларнинг айримларида бир-бирига ўхшаб кетадиган ролларни ижро этган бўлса, айримларида умуман бир-бирини такрорламайдиган образларда намоён бўлади. Комедия жанридаги ролларда томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган ижодкор «Замонавий совчилар», «Замонавий совчилар 2», «Замонавий совчилар 3», «Ҳасан ибн Ҳусан» кинофильмларида иккита образда намоён бўлади.