Юлдузлар

Фото: машҳур ўзбек фильмлар актрисаларининг ҳозирги ҳаёти қандай?

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Фото: машҳур ўзбек фильмлар актрисаларининг ҳозирги ҳаёти қандай?

Ўзбек кино оламида ўзининг бир ижроси билан томошабинларнинг қалбини забт этган фильм қаҳрамонларининг ҳаёти кейинчалик тубдан ўзгарган. Қуйида шу каби актрисаларнинг ҳаёти ҳақида маълумот берилади.

Малика Алимова — «Осмондаги болалар» Наргиза

Ретро фильмлар сирасига кирадиган «Осмондаги болалар» кинофильмида Наргиза образида намоён бўлган Малика Алимова ҳозирда икки нафар қиз фарзанднинг онаси. У оиласи билан Тошкент шаҳрида яшайди. У бир неча йиллар давомида турли ташкилотларда фаолият юритди, бироқ ҳозир фарзандлар тарбияси билан шуғулланмоқда.

Кристина Таирова — «Осмондаги болалар» Лола

«Осмондаги болалар» фильмида Лола образини гавдалантирган актриса Кристина Таирова ҳозир 36 ёшда бўлиб, у оиласи билан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида яшайди. Актриса санъат соҳасини бутунлай тарк этмаган. Кристина Таирова айни дамда 3 нафар қиз фарзандларнинг тарбияси билан машғул.

Нилуфар Ҳамидова — «Туташ тақдирлар» Наргиза

«Туташ тақдирлар» номли миллий сериалда келин образини ижро этган Нилуфар Ҳамидова тўрт нафар фарзандни табия қилмоқда. У шу сабаб бир неча йиллар экранларда кўринмади, бироқ сўнгги йилларда уни театр ва кинофильмларда роль ижро этаётгани барчага маълум. Актриса ҳозир оиласи билан Тошкентда яшайди.

Барно Нишонова — «Кичкина табиб» Нигора

«Кичкина табиб» фильмида Нигора ролини ижро этган актриса Барно Нишонова оиласи билан АҚШнинг Жоржия штатида яшайди. У «Кичкина табиб» фильмидан кейин бошқа кинофильмларда суратга тушмади. Барно Нишонова фаолиятини актриса сифатида эмас, мусиқачи сифатида давом эттирди. Ҳозирда унинг икки нафар қиз фарзанди бор. Барно Нишонова АҚШда мусиқага қизиққан ёшларга пианино чалишдан сабоқ беради.

Наврўза Бийназова — «Шайтанат» Зайнаб

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари асосида суратга олинган фильмда актриса Наврўза Бийназова Зайнаб ролини ижро этган. У сериалнинг олтинчи қисмидан сўнг номаълум сабабларга кўра суратга тушишдан бош тортган. Ҳозирги кунда Наврўза Бийназова режиссёр сифатида фаолият юритади.

Наргиза Рўзибоева — «Опа-сингиллар» Насиба

«Опа-сингиллар» сериалида Насиба роли орқали кўплаб томошабинларга танилган актриса Наргиза Шарметова режиссёр Ойбек Шарметов билан турмуш қургач, бир муддат ижодий танаффус қилди. Ҳозирда у бир нафар ўғил фарзандни тарбиялайди. Актриса «Ўзбек миллий академик драма театри»да фаолият юритади.