Юлдузлар

Азиза Ёқубова қўлини сўраган блогерга машинани қайтариб берди — видео

Лекин йигит бундан бош тортган

Азиза Ёқубова қўлини сўраган блогерга машинани қайтариб берди — видео

Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова қўлини сўраган блогерга машинани қайтариб берди.

Блогер Шоҳруз Рўзибоев 24 февраль куни актриса Азиза Ёқубовага турмуш қуриш таклифини берганди. Инстаблогер Азиза Ёқубовага узук ва гулдан ташқари машина ҳам берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxrus✌🏻 (@shoxruz_ruzibaev)

Азиза Ёқубова 25 февраль куни блогерга машина қайтариб бериш учун олиб борган. Бироқ Шоҳруз машинани қайтариб олмаган. Актриса ўйлаб кўргани ва унга турмушга чиқолмаслигини айтган. Шоҳруз Рўзибоев актриса тўйни ўтказиш учун иккита тўйхонадан бирини танлашини сўраган.

«Машинани олиб келдим. Ярамас бола олмайман деяпти. Ўйлаб кўринг деганди. Ўйлаб кўрдам менга тўғри келмайди. Машинани номерини бир хил қилиб берибди. Ўзимнинг машинам бор. Сизникини нима қиламан? Одам машина учун эрга тегмайди-ку. Гапни бошқа жойга буриб кетди. Шоҳруз иккита тўйхонадан бирини тангланг деяпти», — дейди.