Янгиликлар

Зилола Ғуломова сериал суратга олиш жараёнида оёғини синдириб олди — видео

Бу ҳеч қандай пиар эмаслиги таъкидланган

Зилола Ғуломова сериал суратга олиш жараёнида оёғини синдириб олди — видео

Актриса Зилола Ғуломова сериал суратга олиш жараёнида оёғини синдириб олганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, воқеа «Зебо» сериалини суратга олиш жараёнида рўй берган. Бунга ўзининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Шунингдек, ҳозирда аҳволи яхши эканини, ишлашда давом этаётганини таъкидлаган.

«Азизлар, бу пиар, ёки бирор фильм суратга олиш жараёни ҳам эмас. Бу видеони қўйишимнинг ўзига яраша сабаблари бор. Ҳозирги кунда ҳар бир қилаётган ишингизни, айтаётган гапингизни исботи билан юрмасангиз қийин. Кеча Зебо сериалининг суратга олиш жараёнида эҳтиётсизлигим сабабли оёғим тойиб, йиқилиб тушдим. Хуллас, мен шу ердаман, ҳаммаси яхши. Ҳафа бўлиш, чекиниш йўқ. Ишлашда давом этамиз», — дейди Зилола Ғуломова.