Янгиликлар

Зилола Мусаева ёки Шаҳзода Матчонова эмас: Нилуфар Усмонова яқин дугонаси кимлигини айтди

Хонандадан бу ҳақда обуначилари сўраган

Зилола Мусаева ёки Шаҳзода Матчонова эмас: Нилуфар Усмонова яқин дугонаси кимлигини айтди

Актриса, хонанда Нилуфар Усмонова Instagram саҳифасида яқин дугонаси ким эканини айтди.

Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири ундан яқин дугонаси борлиги ҳақида савол берган. Хонанда онасининг суратини жойлаб, яқин дугонаси борлиги ва у онаси Юлдуз Усмонова эканини айтган.

«Бор. У онам», — деб ёзади Нилуфар Усмонова.

Аввалроқ Нилуфар Усмонова онаси урганидан кейин камар изи қолиб кетганини айтганди. Хонанданинг сўзларига кўра, охирги марта онасидан калтак еганига 15 йилдан ошган.

Шунингдек, хонанда дугонаси Шаҳзода билан уришгани ҳақидаги саволга жавоб бериб, у ҳозирда фарзанд тарбияси билан банд эканини таъкидлаган.