Янгиликлар
Нилуфар Усмонова Шаҳзода билан уришиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
Бу ҳақда хонандадан обуначилари сўраган

Актриса, хонанда Нилуфар Усмонова Шаҳзода билан уришиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.
Нилуфар Усмонова Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда хонандага обуначиларидан бири Шаҳзода билан уришгани ҳақида савол берган. Нилуфар Усмонова ҳамкасби билан уришмаганини айтди. Шаҳзода ҳозирда фарзанд тарбияси билан машғул.
«Нега уришамиз? Гапингиз қурсин. У ҳозирда фарзанд тарбияси билан машғул», — деб ёзади Нилуфар Усмонова.
Аввалроқ актриса Дилноза Кубаева хонанда Шаҳзодани жуда яхши кўриши, уни чиройли ҳурмат қилишини айтганди. Уларнинг қалбида гўзал ҳурмат бўлган.