Медиа, Янгиликлар

«Камар изи қолган». Нилуфар Усмонова охирги марта қачон онаси Юлдуз Усмоновадан калтак еганини айтди

Хонанда 4 нафар фарзандини умуман урмаганини таъкидлаган

«Камар изи қолган». Нилуфар Усмонова охирги марта қачон онаси Юлдуз Усмоновадан калтак еганини айтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмонованинг ягона қизи бўлган Нилуфар Усмонова қачон онасидан охирги марта калтак еганини айтди.

Хонанданинг сўзларига кўра, бу воқеага 15 йилдан ошган. Лекин баданида камар изи қолган.

«Сўнгги бор калтак еганимни эслолмайман. Лекин 15 йилдан ошиб кетди. Бир урганларида эсимда бор камар билан калтак еганман. Dolce & Gabbana камар бўларди. Шу билан калтак еганман, изи қолиб кетган. Мени Dolce & Gabbana қизим деб айтардилар», — дейди Нилуфар Усмонова.

Шунингдек, у катта фарзандини урганида юраги оғриб қолганини, шу сабабли ундан кейинги 4 нафар фарзандини умуман урмаганини таъкидлаган.

«Лекин мен 4 нафар кичик фарзандимга умуман қўл теккизмаганман. Катта фарзандимни урганимда юрагим оғриб, мазам қочиб қолган. Бошқа бу хатони қайтармадим», — дейди хонанда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нилуфар Усмонова неча марта турмушга чиққанини ва ҳозирги эрининг нечанчи хотинилигини айтганди.