Янгиликлар

«Жуда ёмон кун бўлди». Бонамур кўчада қолиб кетганини айтди — видео

У машинада ухлашига тўғри келган

«Жуда ёмон кун бўлди». Бонамур кўчада қолиб кетганини айтди — видео

Инстаблогер, тиктокер Бонамур тахаллуси билан танилган Умида Абдуғаффорова Instagram саҳифасида кўчада қолиб кетганини айтди.

Бонамур айрим сабабларга кўра, кўчада қолиб кетган ва машинада ухлаган. Блогер шу сабаб шамоллаб қолган. Тиктокер ҳаво совуқ бўлса, лаби ёрилиб, қонашини айтди. Умида тонгги соат 5:00 га яқин ҳам кўчадан ўтирганини таъкидлади.

«Ҳаммага ассалому алайкум. Узр умуман сториес қўёлмадим. Сабаби яхши кун бўлмади. Айрим сабабларга кўра, машинада ухладим. Умуман кўчада қолиб кетдим деса ҳам бўлади. Дахшат. Менимча шунга шамолладим. Мазам йўқ. Яна томоғим бўғилиб қолган. Бу видео эрталаб олинган. Лабим совуқда тез ишиб, ўртаси ёрилиб, қонайди. Эрталаб 04:46 да кўчада шундай ўтиргандим. Ёмон хўрлигим келди. Яхши кун бўлмади», — дейди блогер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бонамур интернет нашрларидан бирига бераётган интервью пайтида ходимлар билан жанжаллашиб кетганди.

Шунингдек, блогер бир ойда қанча даромад топиб, қанчасини ишлатишини аниқ билмаслигини айтанди. Умида декабрь ойида пластик картасидаги маблағни ҳам кўрсатганди.

Тиктокер отаси ҳам уни ташлаб кетганини айтганди.

Бироқ Бонамур 3 февраль куни Instagram саҳифасига ота билан тушган суратини жойлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шейха 🤤 (@1bonamur)