Янгиликлар

Бонамур ойлик даромади ҳақидаги саволга жавоб берди — фото

У пулни аямай ишлатишини айтди

Бонамур ойлик даромади ҳақидаги саволга жавоб берди — фото

Инстаблогер, актриса Бонамур Instagram саҳифасида бир ойда қанча даромад топишини маълум қилди.

У «Payme» иловасининг расмини кўрсатди. Унда декабрь ойидаги чиқим 30 544 850 сўмни ташкил этган. Шунингдек, пластик картада қолган баланс 8 546 577 сўм. Инстаблогер пули тез келиб, тез кетишини айтди. У шунинг учун маблағини ҳисобламаслигини таъкидлади.

«’Расход’ жуда катта. Билмадим. Неча пул топаман, қанча ишлатаман умуман ҳисобламайман. Пулни умуман аямайман. Менда тез келади тез кетади. Балки шунинг учундир», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инстаблогерлар Бонамур ва Озод Ҳуррамов нега ажралиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бонамур кўчада 1 ҳафта аввал ўлган эркак мурдаси ҳали ҳам турганини айтганди. Шу билан бирга, инстаблогер автоҳалокатга учраб, фура билан тўқнашганди.