Янгиликлар

Бонамур отаси ҳам уни ташлаб кетганини маълум қилди — видео

Блогер 3 йил ичида ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлганини айтди

Бонамур отаси ҳам уни ташлаб кетганини маълум қилди — видео

Инстаблогер, актриса Бонамур Instagram саҳифасида отаси ҳам уни ташлаб кетганини видео орқали маълум қилди.

Видеода 2019 йил ва 2022 йилдаги Умиданинг суҳбати акс этган. У шу вақт ичида ҳаётида кўплаб ўзгаришлар бўлганини айтди. Инстаблогер 3 йил ичида одамларнинг гап-сўзини деб севган инсони билан ажрашган. Онаси 1 йил олдин вафот этган. Ўзининг шахсий дўконини очган, машина сотиб олган. Шунингдек, Бонамур отасининг бошқа оиласи борлиги ва ўзи ёлғиз қолганини таъкидлаган.

«2019 йилдаги ва 2022 йилдаги Умиданинг суҳбати. Бу видеода унинг 3 йиллик ҳаёти ва ўзгаришлари акс этган. 3 йил ичида жуда кўп нарса ўзгарибди. Ҳар бир инсонни борида қадрланг. Ҳамма нарса ўткинчи. Мен ўзимни энди англадим. Мен шундай ҳаммасига кўз юма оладиган ва яна олдинга кулиб қадам ташлай оладиган инсонман. Ҳеч қачон ҳеч кимнинг ҳаётида нималар бўлаётганини билмай, унга оғир гап, тошларингизни отманг! Балки у кўтариб юрагининг тубида кулиб яширган оғриқларини сиз кўтара олмайсиз», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бонамур Озод Ҳуррамовни ҳақиқатан ҳам севганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, севган инсони билан ажралса, айбни ундан қидиради. Инстаблогер ҳақиқатдан севиб қолса, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қилишини таъкидлаган.

Аввалроқ блогер интернет нашрларидан бирига интервью бераётган вақтда нашр ходимларидан бири интервью олинаётган хона эшигини очган ва узоқ вақтдан буён хонага киролмаётганидан жаҳли чиқаётганини айтган. Шу вақт улар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Шунингдек, инстаблогер бир ойда қанча даромад топишини маълум қилганди. У «Payme» иловасининг расмини кўрсатган. Унда декабрь ойидаги чиқим 30 544 850 сўмни ташкил этган. Шунингдек, пластик картада қолган баланс 8 546 577 сўм.