Янгиликлар

Женнифер Лопес эгизак фарзандларини туғилган куни билан табриклади — видео

Унинг фарзандлари 14 ёшга кирди

Женнифер Лопес эгизак фарзандларини туғилган куни билан табриклади — видео

Миллионлаб мухлисларга эга Голливуд юлдузи Женнифер Лопес эгизак фарзандларини туғилган куни билан табриклади.

Америкалик актриса Женнифер Лопес эгизак фарзандларининг туғилган куни билан табриклаб, улар билан тушган архив суратларни Instagram’даги саҳифасига жойлади. Унинг фарзандлари Макс ва Эмма 14 ёшга кирди. Актриса фарзандлари ҳаётининг асл маъноси эканини, улардан миннатдорлигини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Jennifer Lopez (@jlo)

«Сиз менга ҳаётнинг асл маъносини ўргатдингиз ва мени абадий ўзгартирдингиз… Мен иккалангиздан ҳам жуда миннатдорман», — дейди Женнифер Лопес.

Маълумот учун унинг бу фарзандлари хонанда Марк Энтони билан турмуш қурганидан кейин туғилган.

Аввалроқ Женнифер Лопес эски Голливуд услубида тушган икки суратини эълон қилган эди.

Актриса ҳозир Нью-Йоркда вақт ўтказмоқда. «Менга турмушга чиқ» фильми премьераси арафасида актриса бир нечта шоуларда иштирок этди. Женнифер Лопесни Манхеттен кўчаларининг бирида сайр қилганини кўришган. У сўнгги ҳафтада бир неча бор қиёфасини ўзгартирди.

Ундан ташқари Женнифер Лопес имижини ўзгартиргани ҳақида хабар берилган эди.

Дунёнинг кино оламидаги бошқа машҳурлари қатори Женнифер Лопеc ҳам Янги йил байрамига ўзгача тайёргарлик кўрмоқда. Aктриса Instagram’даги шахсий саҳифасида Янги йил сабаб имижини ўзгартиргани ҳақида пост жойлади. У имижини ўзгартиришда 2022 йилда урфга кирадиган бинафшарангдан фойдаланган, яъни сочларини шу рангга бўяган. Кийиниш услуби жиҳатидан бошқа Голливуд юлдузларидан фарқ қиладиган Женнифер Лопеc бу сафар классик услубни танлаганини маълум қилган.

Маълумот учун, Женнифер Лопез шу вақтга қадар 40 га кинофильмларда роль ижро этган. «Анаконда», «Паркер», «Б режа», «Селена», «Мени овут», «Бурилиш», «Мусиқачи» каби фильмларидаги ижроси уни жаҳонга танитган. Актриса фильмларда роль ижро этишдан ташқари хонандалик ва моделлик билан ҳам шуғулланади.