Янгиликлар

Зарина Низомиддинова эрининг оиласи уларнинг турмушига қандай муносабатдалигини айтди — фото

«Турмуш ўртоғим ёш бола эмас», — дейди у

Зарина Низомиддинова эрининг оиласи уларнинг турмушига қандай муносабатдалигини айтди — фото

Актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида турмуш ўртоғининг оиласи уларнинг турмуш қурганига қандай муносабатда эканини айтди.

У турмуш ўртоғи ёш бола эмаслигини ва унга қаршилик қилинса, кулгули бўлишини таъкидлади. Актрисанинг турмуш ўртоғи олдин оила қурган. Унинг бир нафар фарзанди ҳам бўлган. Ҳозирда у билан ажрашган. Шунингдек, Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи ундан анча катта эканини қайд этган.

«Кап-катта одамга қаршилик қилса, кулгули бўларди. Турмуш ўртоғим ёш бола эмас. Худди ўзимга ўхшаб ажрашган ва бир нафар фарзанди бўлган. Унинг ёши мендан анча катта», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова ўғлининг отаси билан тушган суратини эълон қилганди. Шунингдек, у эрининг кимлигини қачон айтишини маълум қилганди. Шу билан бирга, актриса илк бор турмуш ўртоғи акс этган видеони эълон қилганди.