Янгиликлар

Зарина Низомиддинова эри билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди

«Менга унинг уйланмагани ёққан», — дейди хонанда

Зарина Низомиддинова эри билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди

Актриса, хонанада Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди.

Зарина Низомиддинова эри билан умумий танишлар орқали танишган. Уларда ҳеч қандай ҳикоя йўқ. Хонанда турмуш ўртоғи билан танишган ва мулоқот қилишни бошлаган. Актрисага биринчи навбатда, эрининг уйланмагани ёққан.

«Бизни умумий дўстларимиз таништириб қўйган. Бизда ҳеч қандай ҳикоя йўқ. Шунчаки танишдик ва мулоқот қилишни бошладик. Шундай содир бўлган. Биринчи навбатда менга унинг уйланмагани ёқди. Мен учун барча мезонларга мос келди. Кейин мен ўзимга ‘Нимага йўқ?’, деган саволни бердим. Биз никоҳдан ўтганмиз», — дейди Зарина Низомиддинова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи ва тўнғич ўғли Темурбекнинг муносабати қандай эканини айтганди.

Шунингдек, актриса Instagram саҳифасида турмуш ўртоғининг юзини ҳам кўрсатганди.