Янгиликлар

Зарина Низомиддинова илк бор эрининг кимлигини кўрсатди — видео

Бу сафар у юзини беркитмаган

Зарина Низомиддинова илк бор эрининг кимлигини кўрсатди — видео

Актриса Зарина Низомиддинова 14 февраль куни илк бор эрининг кимлигини кўрсатди.

У бир неча кун аввал ўғлининг Instagram саҳифасида эрини кўрсатишини айтган эди. Шу сабабли ҳам у бугун, 14 февраль куни юзини беркитмаган ҳолда турмуш ўртоғини кўрсатди. Видеода у ўғли Саидумарни кўтариб ўйнатаётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида Саидумарни отаси билан тушган суратини жойлаганди.

Шунингдек, актриса эри ўзини шу нарсага тайёр деб ўйлаган пайт унинг кимлигини кўрсатишини таъкидлаганди.

Шу билан бирга, Зарина Низомиддинова ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Саидумарнинг отаси унга ҳайвонларни ўргатаётгани акс этган видеони қўйганди.

Аввалроқ хонанда ўғиллари ва эри билан тушган суратини ҳам эълон қилганди. Бироқ актриса турмуш ўртоғининг юзини кўрсатмаган.

Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида 2018 йилда Саидумарнинг отаси билан Испанияга қилга саёҳатидан ҳам видеони жойлаганди.