Янгиликлар

Зарина Низомиддинова эри ва тўнғич ўғлининг муносабати қандайлигини айтди

«Ота деб чақирмайди», — дейди актриса

Зарина Низомиддинова эри ва тўнғич ўғлининг муносабати қандайлигини айтди

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи ва тўнғич ўғли Темурбекнинг муносабати қандай эканини айтди.

Зарина Низомиддинованинг сўзларига кўра, уларнинг муносабати яхши. Бироқ Темур онасининг эрини ота деб эмас, ака деб чақиради. Актриса ўғли ўзининг отаси билан гаплашиб туришини айтди.

«Ҳа оталик қилади. Ўғлим ўзининг отаси билан яхши гаплашиб туради. Уларнинг ўзининг муносабати бор. Менинг турмуш ўртоғимни ота демайди. Ака дейди. Ўзининг отасини ота дейди чунки ростдан ўзининг отаси. Лекин муносабатлари яхши. Кўп нарсани ўргатяти», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи, кенжа ўғли Саидумарнинг отасининг юзини кўрсатганди.

Шунингдек, актриса Instagram саҳифасига ўғиллари билан тушган суратини жойлаганди.