Янгиликлар

Зарина Низомиддинова актриса бўлмаганда қайси касбни танларди?

Актриса бу саволга жавоб берди

Зарина Низомиддинова актриса бўлмаганда қайси касбни танларди?

Хонанда, актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида актриса бўлмаганда қайси касбни танлашини айтди.

Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири унга актриса бўлмаганда қайси касбни танлаши ҳақида савол берган. Зарина бунга жавобан самолётнинг кичик макетини ушлаб турган стюардессанинг суратини қўйган.

Аввалроқ Паризода бошқа касб танламоқчи эканини маълум қилганди. У Instagram саҳифасида кузатувчилари орасида «Раққосаликдан ташқари, мени қандай соҳада кўра оласиз?», деган савол-жавоб ўтказди. Унинг сўзларига кўра, кўпчилик моделликни танлаган. Бироқ Паризода бу соҳа Ўзбекистонда касб сифатида кўрилмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, раққоса бунинг сабабини кейинроқ маълум қилишини айтган.