Янгиликлар

Паризода касбини ўзгартирмоқчилигини маълум қилди

Паризода тахаллуси билан машҳур бўлган раққоса Дилноза Сафарова ўзининг Instagram саҳифасида касбини ўзгартирмоқчилигини айтди. Дилноза Сафарова бошқа касб танламоқчи эканини маълум қилди. У Instagram саҳифасида фолловерлари орасида «Раққосаликдан ташқари, мени қандай соҳада кўра оласиз», деган савол-жавоб ўтказди. Унинг сўзларига кўра, кўпчилик моделликни танлаган. Бироқ Паризода бу соҳа Ўзбекистонда касб сифатида кўрилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, раққоса бунинг […]

Паризода касбини ўзгартирмоқчилигини маълум қилди

Паризода тахаллуси билан машҳур бўлган раққоса Дилноза Сафарова ўзининг Instagram саҳифасида касбини ўзгартирмоқчилигини айтди.

Дилноза Сафарова бошқа касб танламоқчи эканини маълум қилди. У Instagram саҳифасида фолловерлари орасида «Раққосаликдан ташқари, мени қандай соҳада кўра оласиз», деган савол-жавоб ўтказди. Унинг сўзларига кўра, кўпчилик моделликни танлаган. Бироқ Паризода бу соҳа Ўзбекистонда касб сифатида кўрилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, раққоса бунинг сабабини эса кейинроқ маълум қилишини айтди.

«Ассалому алейкум ҳаммага. Тўғриси савол-жавобларни қўйишга вақтим бўлмаяпти. Тўғридан тўғри сиз билан алоқага чиқаман. Жуда ҳам кўп овоз берилгани бу моделлик. Афсуски, Ўзбекистонда моделлик касб ҳисобида қабул қилинмайди. Киноактрисалик энди кеч. Актриса бўлиш ниятим ҳам бўлмаган. Бошловчи, дизайнер бўлиш бўйича овозлар олдинма-кетин энг кўп овоз йиғган. Билмайман. Бошқа касб танламоқчиман. Нимага эканини кейинчалик айтаман», — дейди раққоса.


У, шунингек, раққосалик касби мураккаб эканини, ҳозирда чарчаб қолаётганини қайд этган.

«Кайфиятим йўқми, касалманми, муаммоларим борми, йиғлаяпманми буларни ҳеч қайсинисини тушунмайдиган касбим бор. Тинмай ишла, жонингни бериб рақсга туш, доим табассумда бўл», — дейди Паризода.