Янгиликлар

Зарина Йўлдошева Юлдуз Усмонованинг клипидаги роли учун қанча ҳақ олганини айтди

Бу унинг илк роли бўлган

Зарина Йўлдошева Юлдуз Усмонованинг клипидаги роли учун қанча ҳақ олганини айтди

Актриса Зарина Йўлдошева Юлдуз Усмонованинг «Мен сени севаман» клипидаги роли учун қанча ҳақ олганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, дастлаб бу клипга тушишни хоҳламаган. Лекин уни мажбурлашган, шундан сўнг тушишга мажбур бўлган. Бу унинг илк роли бўлган ва мазкур роль учун актрисага 50 доллар берилган.

«Мен санъат соҳасига актрисалик билан танилиш учун кирмаганман. Шунчаки қизиқиш учун ҳам кирмаганман. Биринчи чиққан клипимга, яъни Юлдуз Усмонованинг Мен сени севаман клипига мени мажбурлаб олиб чиқишган. Шу клипда тушмасдан уйга кетмаслигимни айтишган. Мен мажбурликда шу клипда тушганман. Шу клипдан 50 доллар олганман. Ўша йили 17 ёш эдим. Шу ёшда 50 доллар олганман, жуда хурсанд эдим. Чиққан бўлсам, 40 дақиқалик роликда чиққанман. Унақа узоқ вақт кетмаган. Лекин ўзига яраша қийинчиликлари бўлган. Кейин ўйлаб қараганман, агар ҳозир шуни давом эттирмасам, бутун умр афсусланишни ўйлаганман. Шу сабабли санъат соҳасини танлаганман», дейди Зарина Йўлдошева.