Янгиликлар

Xoliqjon vines қоидани бузгани учун жаримага тортилди — фото

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди

Xoliqjon vines қоидани бузгани учун жаримага тортилди — фото

Вайнер, блогер Xoliqjon vines’га қоидани бузгани учун баённома тузилиб, жаримага тортилди.

Ижтимоий тармоқда Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида давлат рақами бўлмаган «Lacetti» ҳаракатланиб юргани акс этган видео тарқалган. Видео вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган ва ҳолатга аниқлик киритилган. «Lacetti» русумли, 80 А 100 РА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1998 йилда туғилган Х.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 5-қисми тартибида баённома тузилган. Маълум бўлишича, мазкур фуқаро вайнер Холиқжон.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Xoliqjon_vines (@xoliqjon_vines)

Аввалроқ Холиқжон Даврон Кабуловга раҳмат айтганди. Ўша пайтлари у «Миллион» жамоасига қўшилишни ният қилган. Даврон Кабулов ‘Ким зўр чиқса, арзиса Миллион жамоасига оламизʼ деганини айтганди. У ҳамма қатори ҳаракат қилган. Бироқ жамоага қўшила олмаган. Блогер бундан тушкунликка тушмаганини таъкидлаган.