Янгиликлар

Вазира Юнусова илк бор эри билан тушган суратни эълон қилди — фото

Актриса обуначиларига бир қанча савол йўллаган

Вазира Юнусова илк бор эри билан тушган суратни эълон қилди — фото

Ўзбек миллий драма тeaтри актрисаси Вазира Юнусова Instagram саҳифасида илк бор турмуш ўртоғи билан тушган суратини эълон қилди.

Суратда актрисанинг оқ атиргуллар ушлаб турганини кўриш мумкин. Вазира Юнусова пост остида кузатувчиларининг қайси касб эгаси эканини сўраб мурожаат қилган. Актриса бу маълумот у учун қизиқ эканини таъкидлаган. Шунингдек, Вазира Юнусова ҳар бир изоҳга ўз фикрини билдириб ўтган.

«Сиз қайси касб эгасисиз? Мен актриса. Сиз-чи? Менга жуда қизиқ», — деб ёзиб қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Вазира Юнусова (@vazirayunusova)

Шунингдек, пост остига актрисанинг қизи ҳам изоҳ ёзиб қолдирган.

«Давлатим ота, жаннатим онам», — деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасига кенжа ўғли Саидумарни отаси билан ҳайвонларни ўрганаётгани акс этган видео жойлаганди.

Гулнора Каримованинг қизи Иймона Каримова ҳам севгилиси билан тушган суратини ижтимоий тармоққа қўйганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Iman Karimova (@iman.k17)

Шунингдек, Азиз Раметов бўлажак умр йўлдошини кўрсатганди. Улар никоҳдан ўтиш учун борган.

Шу билан бирга, Мадина Ниғматуллаева ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасига бир неча ойлик танаффусдан сўнг турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Мадина Турсунова✨ (@madinanigmatullaeva)