Медиа

Азиз Раметов илк бор бўлажак умр йўлдошини кўрсатди — видео

Улар 3-сон никоҳ уйига борган

Азиз Раметов илк бор бўлажак умр йўлдошини кўрсатди — видео

Саида Раметованинг ўғли, актёр Азиз Раметов илк бор бўлажак турмуш ўртоғини кўрсатди.

Улар «Tashkent city» ҳудудида жойлашган «Hilton» меҳмонхонасидаги 3 сон Никоҳ уйига борган. Актёр бўлажак рафиқасиффдан бундан кейин шахдам қадам ташлашини сўраган. Шунингдек, ўзининг ўйлашга вақти йўқлигини таъкидлаган. ФҲДЁ ходими уларнинг аризаси 2022 йил 13 февралга қабул қилинганини маълум қилди.

«Яхшилаб ўйлаб кўринг. Шахдам қадам ташлайсизми йўқми? Қаранг унда. Менинг ўйлашга вақтим йўқ», — дейди у.

Аввалроқ, Саида Раметова Instagram саҳифасида ўғлининг тўйини 2021 йил декабрь ёки 2022 йил январга режалаштираётганини айтганди. Азиз Раметов онаси касал пайти тузалиб кетса уйланишини ваъда берганди. Кейинчалик актёрнинг ўзи Instagram саҳифасида тўйи 2022 йил 2 февраль куни бўлишини айтиб, пост қолдирганди. Бироқ Азиз Раметов кейинроқ пост остидаги изоҳни ўзгартирган.