Медиа

Мадина Ниғматуллаева бир неча ойдан сўнг илк бор эри билан тушган суратини эълон қилди — фото

Сурат остидаги изоҳларда унинг ҳомиладорлиги ҳақида саволлар берилган

Мадина Ниғматуллаева бир неча ойдан сўнг илк бор эри билан тушган суратини эълон қилди — фото

Актриса, бошловчи Мадина Ниғматуллаева Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи, актёр Маҳмуд Турсунов билан тушган суратини жойлади.

Мадина Ниғматуллаева турмуш қурганидан сўнг бир неча ой ижтимоий тармоққа сурат жойламаган. У 31 январда узоқ муддатдан сўнг илк бор турмуш ўртоғи Маҳмуд Турсунов билан тушган суратини эълон қилди. Жуфтлик «Амирсой»га дам олиш учун борганда суратга тушган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Мадина Турсунова✨ (@madinanigmatullaeva)

Шунингдек, сурат остидаги изоҳларда актрисанинг обуначилари унинг ҳомиладор экани ҳақида кўплаб саволлар берган, бироқ актриса бу саволларнинг барини жавобсиз қолдирган. Улар Мадина Ниғматуллаевага эсон-омон фарзандини қўлига олишни тилаган.

Маълумот учун, Мадина Ниғматуллаева ва Маҳмуд Турсунов «Омонат» сериалида партнёр бўлиб ишлаган. Уларнинг тўйи 2021 йилнинг 8 апрель куни бўлиб ўтган. Никоҳ кечаси пойтахтдаги ресторанлардан бирида ўтказилган. Тантанага кўплаб таниқли бошловчи, актёр, актриса ва хонандалар ташриф буюрган. Никоҳ оқшомида Рихситилла Абдуллаев бошловчилик қилган.

Актрисанинг тўйидаги имижини стилист Комолиддин Низомов яратган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Komoliddin Nizomov (@komoliddinnizomov)