Янгиликлар

Умумий бойлиги, йиллик маоши, 3,5 миллион евролик уй: Роналду қандай ҳаёт кечиради?

Қуйида шу ҳақда маълумот берилади

Умумий бойлиги, йиллик маоши, 3,5 миллион евролик уй: Роналду қандай ҳаёт кечиради?

Криштиану Роналду 20 йил ичида ўнлаб жаҳон рекордларини қайта ўрнатган ва ўз бизнес империясини қурган тарихдаги энг буюк спортчилар қаторидан жой олган. Қуйида «Манчестер Юнайтед», «Ювентус», «Реал Мадрид» ва Португалия миллий терма жамоаси афсонаси қаерда ва қандай яшаши ҳақида маълумот берилади.

Криштиану қанча маош олади?

Охирги маълумотларга кўра, Роналдунинг бойлиги тахминан 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳозирги давр спортчиларининг ҳеч бири бундан кўп даромад олмаган. Яна бир футбол қироли Лионел Мессининг умумий бойлиги бироз камроқ, яъни 1,1 миллиард долларни ташкил қилади.

Охирги ўн йил давомида Роналдунинг маоши йилига 30 миллион евродан тушмади. Криштианунинг «Реал Мадрид» ва «Ювентус», «Манчестер Юнайтед»даги маошларининг нархи бир хил. Футболчига асосий даромад футболдан тушмайди. Forbes маълумотларига кўра, 2021 йилда Роналду 125 миллион доллар ишлаб топган: клубдаги маошига турли бонуслар ва реклама шартномалари қўшилган (тахминан 60 миллион доллар).

У энг кўп реклама шартномалари бўйича даромадни Nike компаниясидан олади, бу эса. йилига 23 миллион доллардан иборат. Шунингдек, «Clear», «EA Sports», «PokerStars», «Аrmani», «Herbalife» ва «Castrol» компаниялари билан ҳамкорликда ишлайди. Ҳомийлик шартномаларининг таъсири Роналдуга ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишга тўсқинлик қилмайди. «СR7» бренди остида у эркаклар учун кийим-кечак, пойабзал, кўзойнак ва парфюмерия маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Португалиялик тадбиркор Сrunch билан биргаликда фитнес-клублари фаолиятини йўлга қўйди ва аллақачон дунё бўйлаб уларнинг сони 15 тага етган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Cristiano Ronaldo (@cristiano)


Роналдунинг қўшимча даромади меҳмонхоналар туфайли ҳам ортмоқда. Биринчиси Мадейра оролида очилган. Португалияликнинг Нью-Йорк, Марракеч (Марокаш), Лиссабон ва Мадридда ҳам меҳмонхоналари бор. Улардан энг эътибор қаратиладигани Роналдуга тегишли бўлган соч кўчириб ўтказиш клиникаси ҳисобланади.

Роналду ва унинг оиласи Манчестер яқинидаги уйда яшайди. Бу уйнинг нархи 3,5 миллион еврога баҳоланган. У илк бор «Манчестер Юнайтед» клубига қайтганда, ўзининг уйидан икки баравар қимматроқ улкан қасрга кўчиб ўтган эди. Аммо футболчи дарҳол янги уй қидира бошлади. Бунинг сабаби эса Роналду ва унинг оила аъзоларининг тинчлигини атрофда ўтлаётган қўйлар бузган. Бошқа маълумотларга кўра, Роналду хавфсизлик нуқтаи назаридан кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Криштианунинг янги уйи аввалгисига қараганда бироз кичикроқ, бироқ унда ҳамма шароит бор: ажойиб спорт зали, кинотеатр, бир нечта бассейнлар, тўрт машинали гараж ва кичик ҳовуз.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Cristiano Ronaldo (@cristiano)


Амрикалик UFC жангчиси Конор Макгрегор билан қўшни

Криштиану Роналду Марбелла шаҳридаги Конор Макгрегорга қўшни бўлган 1,3 метрлик саройни ҳам сотиб олган. Футболчининг Туриндаги уйи ҳам бор, у «Ювентус» клубида ўйнаган вақтда бу уйни сотиб олган. Унинг яна иккита квартираси Лиссабон шаҳрида жойлашган. Роналду 2019 йилда Португалия шимолидаги уйини сотгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо ҳужжатларга кўра, Криштиану ҳамон уй эгаси бўлиб қолмоқда.

Роналдунинг энг қизиқарли сармояси бу Португалиядаги Атлантика океани соҳилида қурилаётган қариялар уйи бўлиб, 2025 йилгача битказилади. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари эса буни турлича талқин қилади: кимдир буни Криштианунинг сармояси деб айтаса, бошқа кимдир португалиялик футболчи фаолиятини якунлагач у ерга кўчиб ўтишини тахмин қилмоқда. Сарой қуриб битказилганда Роналду 40 ёшга тўлади.

Жоржина Родригес Роналду билан  муносабатлари ҳақида

Миллионлаб мухлисларга эга футболчи 2010 йилдан 2015 йилгача россиялик модель Ирина Шейк билан муносабатда бўлган ва бир йилдан сўнг у испаниялик Жоржина Родригес билан учраша бошлаган. Улар учрашганда, Жоржина «Gucci» бутикида сотувчи бўлиб ишлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Cristiano Ronaldo (@cristiano)

«Узоқ вақт давомида менавтобусда ишга борардим ва улар мени қайтишда Бугаттига олиб кетишарди», — деб тан олди у.

Жоржина Роналдунинг севгилиси экани маълум бўлганидан сўнг йирик брендлар унга эътибор қаратди. Ҳозир Родригеснинг кўплаб реклама шартномалари бор. Унинг Instagram’даги саҳифасида эса деярли 30 миллион обуначиси бор. Роналду ва Жоржинанинг бир фарзанди бор. Улар 2022 йилда яна бир бор ота-она бўлишини маълум қилган. Роналдонинг яна учта фарзанди бор: кичик Криштиану (номаълум онадан) ва эгизаклари: ўғли Матео ва қизи Эва.

Роналдонинг катта ўғли «Манчестер Юнайтед» жамоасида шуғулланади ва клубнинг ёшлар жамоасида ўйнайди. Унинг жамоадоши афсонавий Уэйн Рунининг ўғли Кай Руни бўлиб, Роналдонинг унинг отаси билан Манчестер Юнайтедда бирга ўйнаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Cristiano Ronaldo (@cristiano)


Аввалроқ Криштиану Роналду севгилисининг туғилган куни учун Бурж Халифани ижарага олгани ҳақида хабар берилган эди.

«Манчестер Юнайтед» футбол клубида ҳужумчи сифатида фаолият юритаётган футболчи Дубайда жойлашган дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа фасадини ижарага олди ва унда севгилисининг суратларини намойиш эттирди. Бинода Жоржина Родригеснинг суратлари бир неча дақиқа давомида кўриниб турган. Модель Жоржина Родригес 28 ёшга кирди.