Янгиликлар

Туркиянинг 2021 йилдаги энг машҳур актрисаси кимлиги маълум бўлди

Қуйида актрисалар рейтинги келтирилади

Туркиянинг 2021 йилдаги энг машҳур актрисаси кимлиги маълум бўлди

Турк актрисалари орасида 2021 йилда ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган, кузатувчилари сони бўйича юқори ўринда турувчи ва машҳурликка эришган актрисалар рейтинги эълон қилинди.

Натижаларга кўра, Ҳанде Эрчел ўтган 2021 йилда ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган энг машҳур актрисага айланди. Иккинчи ўринни Су Буржу Жошкун, учинчи ўринни эса Айча Айшин Туран эгаллади. Рейтингнинг тўртинчи ўрин Демет Ўздемир ва бешинчи ўрин Эбру Шаҳинга, олтинчи ўрин Туба Бюйюкюстюнга насиб этган.

Кейинги еттинчи ўринни Сила Туркоғлу, саккизинчи ўрин Жемре Байсел эгаллаган. Кўпчилик туркиялик томошабинлар рейтингни нотўғри тузилганини айтган. Чунки унда туркиялик томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлган актриса Фаҳрие Эвжен киритилмаган. Таҳлилчилар ушбу рўйхатни тузишда актрисалар номини нашр этган оммавий ахборот воситалар воситаларининг сонини ва мухлисларнинг қандай даражада уларнинг ижоди ва ҳаётини муҳокама қилишини эътиборга олган.

Аввалроқ Турк актрисалари орасида кимнинг макияжи энг яхши экани аниқланган эди.