Янгиликлар

Тўти Юсупова бир ой деганда оммага кўриниш берди — видео

Актриса Миллий театрга бориб, томошабинлар билан кўришган

Тўти Юсупова бир ой деганда оммага кўриниш берди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова бир ой деганда оммага кўриниш берди.

Бу жараён акс этган видеони Лола Элтоева Instagram’даги саҳифасига жойлаган. Тўти Юсупова Ўзбек миллий академик драма театрига ташриф буюрган ва томошабинлар билан кўришган. Видео давомида Лола Элтоева Тўти Юсуповага устоз ҳақида шеър айтиб берган.

«Барчага узоқ умр, соғлик-саломатлик тилайди. Азизлар, барча яхши, эзгу тилаклари сизларга. Биз вилоятларга борганда мана шу эзгу тилкаларни етказган эдик. Уларнинг ўзи келиб саҳнадаги чиқишларни кўриб жуда хурсанд бўлди», — дейди Лола Элтоева.

Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Тўти Юсупованинг аҳволи оғир эканлиги ҳақида айтганди.

Маълумот учун, Тўти Юсупова 1936 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1957 йилдан ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. Актриса театр ва кинода кўплаб образларни гавдалантирган.

Тўти Юсупова 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган, 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.