Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедованинг ҳамкасби уни иккиюзламачиликда айблади — видео

«Sevimli» телеканалида актрисанинг биринчи иш куни бўлди

Шаҳзода Муҳаммедованинг ҳамкасби уни иккиюзламачиликда айблади  — видео

Дизайнер, актриса, телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида бир аёл санъаткор уни иккиюзламачиликда айблаганини айтди.

Бу воқеа «Sevimli» телеканалининг кўрсатувларидан бирида бўлган. Шаҳзода Муҳаммедова ушбу кўрсатувда бошловчилик қилмоқда. Шунда бир аёл санъаткор унга ҳаётда, Instagram’да, саҳнада ўзини бошқача тутишини айтган. Дизайнер бундан жуда ҳам хафа бўлган. Актриса соҳта ва иккиюзламачи эмаслигини таъкидлаган.

«Ассалому алайкум, ҳаммага хайрли кеч. Бугун съёмкага бордим. ‘Sevimli’ телеканалида биринчи иш куним бўлди. Кўрсатувда бир аёл санъаткор меҳмон эди. У кўрсатув охирида мени қаттиқ хафа қилди. Ўзидан-ўзи ‘Сен ҳаётда, саҳнада, Instagram’да, эрингнинг олдида бошқачасан, деди. Худди соxтасан дегандай қилди. ‘Мен ҳаётда ҳам, ҳамма жойда бир хилман’, деди. Мисол учун, мен иккиюзламачи, писмиқ қизмасман. Ҳар доим кўнглим очиқ бўлган. Ҳар бир инсонни шунақанги яхши кўраманки, ўзимни қандай деб ўйласам, атрофдагиларни ҳам шундай деб биламан», — дейди актриса.


Шаҳзода Муҳаммедова ҳаммани ўзи каби кўришини айтди. Актриса ўзи севинган нарсани бошқалар билан бўлишишни истайди. У бундан хурсанд бўлади.

«Ҳаётимни, хурсандчилик кунларимни яқинларим билан баҳам кўргим келади. Чунки ўзим севиниб кетган нарсани яқинларим билан бўлишсам, хурсанд бўламан. Кимдир сизга ҳавас қиламан дейди. Бир хиллар ҳасад қилади. Баъзилар эса мотивация олади. Лекин баъзи бир инсонларнинг фикри бошқача экан. Кимдир мақтаняпти, сохта деб ҳисоблар экан. Балки ижро этган ролларимдан шундай тушунча қолган бўлиши мумкин.

Чунки 18 ёшимда ижро этган ролларимда шундай кўриниш намоён бўлган бўлиши мумкин. Чунки билиб-билмасдан эпизодларда сохта бўлиб қолган бўлишим мумкин. У пайти ёш эдим. Ҳеч ким идеал бўла олмайди. Инсон йиллар ўтгани сари идеалликка эришади деб ҳисоблайман. Мисол учун, 18 ёшлигим билан 30 ёшлигимни ўртасида жуда катта фарқ бор деб ҳисоблайман», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳзода Муҳаммедова қайнонаси билан тушган суратини эълон қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxzoda Muxammedova (@shaxzoda__mukhammedova)

Шунингдек, Отабек Муталхўжаев Шаҳзода Муҳаммедова билан миш-мишлар сабаб актрисанинг уйига совчи келмай қолганини айтганди.

Шу билан бирга, Шаҳзода Муҳаммедова Шириннинг қизига Дубайдан совға олиб келганди.