Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова илк бор уйига икки ёрдамчи ишга олди — видео

«Аёлларга осон эмас», — дейди актриса

Шаҳзода Муҳаммедова илк бор уйига икки ёрдамчи ишга олди — видео

Актриса, телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедова 30 ёшида илк бор уйига икки хизматчи ишга олди.

Дизайнернинг сўзларига кўра, шу ёшига қадар бирор марта уйига мунтазам ёрдамчи олмаган. Фарзандига ҳам яқинда энага ишга олган. Шу сабабли ҳам у аёлларга, айниқса ишлайдиган аёлларга қийинлигини таъкидлаган.

«Бугун эрталабдан кечгача уйда бўлдим, ишга бормадим. Уйларимни тозалаяпман. Яхшиямки ёрдамчилар олдим. 30 ёшга тўлган бўлсам, ҳеч қачон уй юмушларимга ёрдам беришга мунтазам ёрдамча олмаган эдик. Боламга ҳам энага яқинда олдим. Бугун уч киши бўлиб уйларни тозалаяпмиз. Турмуш ўртоғимнинг, ўзимнинг, Милананинг гардеробини тозалаб, чиройли қилгунча эрталабдан бери тинмадик. Аёлларга осон эмас. Айниқса ишлайдиган аёлларга. Ўзи уйни ўзи бир иш, уни иши адо бўлмайди. Хуллас аёл зоти борки ҳаммасига қийин», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.


Шаҳзода Муҳаммедова Инстаграм саҳифасида «Sevimli» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Toshkentdan gapiramiz» кўрсатувидан кетаётганини маълум қилганди. Аввалроқ айнан шу кўрсатувда Шаҳзода Муҳаммедовани бир аёл санъаткор иккиюзламачиликда айблаганди. Актриса бундан жуда хафа бўлганини айтган.

Шунингдек, дизайнернинг Инстаграмдаги 4,5 миллион обуначиси бўлган саҳифаси қайта тикланганди.