Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова яқинда ишга кирган кўрсатувидан нега кетаётганини маълум қилди — видео

Алишер Узоқов кетмаслигини сўраган

Шаҳзода Муҳаммедова яқинда ишга кирган кўрсатувидан нега кетаётганини маълум қилди — видео

Актриса, хонанда, дизайнер, телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедова Инстаграм саҳифасида «Sevimli» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Toshkentdan gapiramiz» кўрсатувидан кетаётганини маълум қилди.

Шаҳзода Муҳаммедованинг сўзларига кўра, иккита кўрсатувда чиқишга улгурмаяпти. Шу сабабли актриса «Тошкентдан гапирамиз» кўрсатувидан кетаяпти. Бироқ телебошловчи айнан шу телеканалдаги «Ким экан?» лойиҳасида иштирокини давом эттиради. Актёр Алишер Узоқов ундан кўрсатувдан кетмасликни сўраган.

«Бугун менинг ‘Тошкентда гапирамиз’ лойиҳасида охирги куним. Кўп ишларимга улгура олмаётганлигим туфайли режиссёрлардан рухсат сўраб, ушбу кўрсатувни тарк этишга қарор қилдим. Лекин биз сизлар билан ‘Sevimli’ телеканалида ‘Ким экан?’ кўрсатувида кўришамиз. Иккита кўрсатувда ишлаш мен учун мушкул. Ундан ташқари, фарзандим, оилам, ишхонам бор. Шулар сабаб жисмонан улгура олмаяпман», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

Аввалроқ айнан шу кўрсатувда Шаҳзода Муҳаммедовани бир аёл санъаткор иккиюзламачиликда айблаганди. Актриса бундан жуда хафа бўлганини айтган.

Шунингдек, дизайнернинг Инстаграмдаги 4 ярим миллион обуначиси бўлган саҳифаси қайта тикланганди.