Медиа

Милананинг эртакнамо хонаси, улкан гардероб: Шаҳзода Муҳаммедова янги уйини намойиш қилди — видео

Актриса қизининг хонаси сабаб эри билан тортишиб қолган

Милананинг эртакнамо хонаси, улкан гардероб: Шаҳзода Муҳаммедова янги уйини намойиш қилди — видео

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида янги уйининг ички дизайнини кўрсатди.

Уйнинг энг эътибор тортадиган жойи катта гардероб ва Милананинг пушти рангга бурканган хонаси. Гардероб хонасида Шаҳзоданинг бир қанча оёқ кийимлари ва сумкаларини кўриш мумкин.

Актриса Милананинг хонаси сабаб эри билан тортишиб қолганини айтди. У турмуш ўртоғи тaъмирдан олдин ҳеч нимага аралашмаслигини айтган.

«Марат Хайруллаевич билан Милананинг хонаси бўйича узоқ баҳс қилдик. Ҳатто, гаплашмай қўйдик. Сабаби таъмир бошланганида, келишувимизга кўра, ‘Уйни ҳеч нимасига аралашмайсиз ва қўл урмайсиз’, деган эди», — дейди актриса.

Актриса Barbie pink ранг бўлишини хоҳлаган. Бироқ Марат Хайруллаевич оч пушти рангни хоҳлаган. Марат қизининг хонасининг рангига аралашишни айтган.

«Мен Barbie pink хоҳласам, у оч пушти ранг бўлади деди. Охири иккаласини қўшиб, шу рангни яратдик. Марат Хайруллаевич олдиндан фақат қизининг хонасининг рангига аралашиши айтган», — деб таъкидлади Шаҳзода Муҳаммедова.

Шунингдек, актриса эри билан ярашиб олганини таъкидлаган. У анчадан бери турмуш ўртоғи билан тортишмаган экан.

«Охири эрим билан ярашиб олдик. Анчадан бери ҳеч ҳам бундай тортишмаган эканмиз», — дейди у.

Шаҳзода Муҳаммедова қизининг хонасини аввалроқ қизи ва ўзига тиккан пушти рангли кўйлак рангидан қилишни хоҳлаган. Дизайнер қизининг хонаси сабаб эри билан анча баҳслашган.

«Шу кўйлакнинг рангидан хоҳлаган эдим. Эҳ, Милана чиройли хонанг учун қанча баҳслашдикда. Марат Хайруллаевич бу мен орзу қилган ранг эмасди», — деб ёзади Шаҳзода.