Янгиликлар

Селена Гомес қиймати 1 миллион долларлик тақинчоқ билан оммага кўриниш берди — фото

Бу тақинчоқ «Bulgari» брендига тегишли бўлган

Селена Гомес қиймати 1 миллион долларлик тақинчоқ билан оммага кўриниш берди — фото

Америкалик актриса ва эстрада хонандаси Селена Гомес АҚШ «Screen Actors Guild SAG Awards 2022» маросимида қиймати 1 миллион долларлик олмослар оммага кўриниш берди.

Селена Гомес 200 дан ортиқ қимматбаҳо тош билан безатилган, «Bulgari» бренди ишлаб чиқарган, қиймати 1 миллион долларлик олмосларни намойиш қилган. Қайд этилишича, унинг либоси ҳам қиммат туради, дизайнер Кейт Янг Гомеснинг либосни яратишда «Тиффанида нонушта» фильмидаги британиялик актриса Одри Хепбёрн образидан илҳомланган.

Маълумот учун АҚШнинг дунёга машҳур хонандаларидан бири Селена Гомес 1992 йилда АҚШнинг Техас штатида туғилган. У карьерасини 2002 йилда актрисаликдан бошлаган. Хонанда ҳам кўплаб халқаро мукофотларни қўлга киритган. Унинг ижросидаги «Монте-Карло», «Золушканинг яна бир ҳикояси», «Рамона ва Бизус» кинокартиналари томошабинларнинг қалбидан жой олган.