Янгиликлар

Саҳнада севги изҳор, кутилмаган жанжал, кубалик раққосалар: Сардор Мамадалиевнинг 2022 йилги концерти қандай ўтди?

«Shoubiz.uz» мазкур концертдан видеоролик тайёрлади

Саҳнада севги изҳор, кутилмаган жанжал, кубалик раққосалар: Сардор Мамадалиевнинг 2022 йилги концерти қандай ўтди?

Хонанда Сардор Мамадалиев 3 йилдан сўнг илк бор 2022 йил январь ойида концерт дастури берди. «Shoubiz.uz» мазкур концерт дастури ҳақида маълумот беради.

Сардор Мамадалиевнинг 2022 йилги концерти унинг юбилей дастури ҳисобланади, сабаби бу унинг ўнинчи концерти. Унда Севинч Мўминова билан «Дубай», Насафий билан «Аканг кучайди», Достон Эргашев билан «Қизларни тушунмайман» каби қўшиқларни дуэт куйлаган.

Концерт «Раҳмат, она» деб номланган бўлиб, 24, 25, 26 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ, иккинчи куни, яъни 25 январь куни бутун Ўзбекистонда электр энергиясининг узилиши сабабли концерт ҳам бекор қилинди. Маълум қилинишича, бекор қилинган кундаги концерт 31 январь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Концертда таниқли телебошловчи, хонанда, актёр Самандар Ҳамроқулов бошловчилик қилган. Концертнинг илк куни турли «сюрприз»ларга бой бўлган. Хусусан, хонанда қўшиқ куйлаши давомида бир йигит саҳнага чиқишни ва севган қизига севги изҳор қилишни илтимос қилган. Сардор Мамадалиев бунга қаршилик қилмаган. У саҳнада Гўзал исмли қизга севги изҳор қилган. Лекин бу шунчаки режалаштирилган бўлган. Шунингдек, хонанда «Сени ҳеч ким севолмайди менингдек» қўшиғини куйлаётган вақтда коверда иштирок этган йигит саҳнага чиқишни талаб қилиб «охранник» билан жанжаллашган, хонанданинг розилигидан сўнг у саҳнага қўйилган ва биргаликда қўшиқ куйлашган. Аммо, бу ҳам режалаштирилган бўлган.

Бундан ташқари, таҳририят концертга ташриф буюрганлар орасида билет нархлари бўйича сўровнома ўтказди. Унинг натижаларига кўра, Сардор Мамадалиевнинг деярли барча мухлислари нархлар жуда яхши эканини, концертни анчадан буён кутганини таъкидлаган. Шунингдек, айнан концерт сабаб узоқ вилоятлардан етиб келганлар ҳам бўлган. Дастурган хонанданинг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган мухлислари ташриф буюрган.