Янгиликлар

Рухшона сўкингани акс этган видеони ким тарқатиб юборгани маълум бўлди — видео

«Бу инсон нечта аёлни қон йиғлатди», — дейди хонанда

Рухшона сўкингани акс этган видеони ким тарқатиб юборгани маълум бўлди — видео

Актриса, хонанда Рухшона сўкингани акс этган видеони ким тарқатиб юборгани маълум қилди.

Рухшона суд қарорига кўра, фарзандлари 2 ҳафтада бир маротаба отасининг олдига боришини таъкидлади. Бироқ актрисанинг фарзандлари у билан бирга керишни истамайди. Хонанда судга шу тўғрисида ариза берган. Рухшона собиқ эри болаларининг психологиясини ўйламаслигини, фақат ўзининг ютуғини ўйлашини айтди.

«Дугонам билан ёзишганда, сўккан видеоимни ҳам шу инсон тарқатган. Бу инсон болани ўйламайди, фақат ўзининг ютуғини ўйлайди. Бундай видеолар битта эмас. Бола хоҳламаяпти. Нима қилиш керак? Бу видеоларни қўйиш ниятим йўқ эди. Лекин фарзандингиз бормайман. Сиз билан бораман деб турганида, уларни қон йиғлаётганини кўриб, Ҳозир суддан чиқдим ва суддан вақтни қисқартириб беринг деб илтимос қилгандим. Отаси билан кўришишга менинг қаршилигим йўқ. 2 ҳафтада бир марта кўришиши керак. Шанба куни олиб кетиб якшанба олиб келиши керак. Лекин болалар у билан кетмаяпти. Мен ‘2 ҳафтада бир марта кўришсин, 2 соатдан. Бола озгина кўникиши керак. Озгина ўрганиши керак’, дедим. У инсон менинг орқамдан шунчалик ёмонлаб, ҳаммага тарқатган видеони кўрсатди. 6 ой мобайнида сизларга билдирмасдан юришга ҳаракат қилдим. Кўз ёшимни кўрсатмадим. Кучли бўлишга ҳаракат қилдим. Лекин фарзанд масаласига келса,ҳар бир аёл охиригача курашади. Ҳар бир она охиригача курашади. ‘Она шанба, якшанба кунлари бирор жойга кетайлик, отам келиб қолмасин’, деган пайти юрагингиз ёқилиб кетади. Бу инсон ўзининг фарзандларининг руҳий, психологик ҳолатини ўйламасдан, фақатгина шу жойда ҳам ютиб кетишни ўйлаяпти. Ҳаётимда сизлар билмайдиган жуда кўп нарсалар бўлди. Ҳар куни судда юрганман. Ҳар куни прокуратура, давлат ходимлари билан гаплашиб, маслаҳатлашиб, турли хил ҳужжатларни йиғганман. Ўзим ва фарзандларимни ҳимоя қилганман. Москвага кетганим, шу видеони тарқатди. Бу инсон нечта аёлни қон йиғлатди. Қачон тўхтайсиз? Илтимос қиламан бўлди. Катта одамлармиз. Келишиб олсак бўларди. Бу инсон яхши йўлни танламади. ‘Менда видеоси бор. Яна тарқатаман’, деди. Қачонгача? Сизни ҳам, ён-атрофдагиларингизни ҳам Худога солдим. Бизнинг вазиятда аёллар ва эркакларнинг ўрни алмашиб қолган», — дейди у.

Рухшона 2020 йил 14 октябрь куни ижтимоий тармоқда эри, режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, у билан ярашиш нияти ҳам йўқ эканини, 3 талоқ олгани сабабли улар бирга яшамаётганини таъкидлаган. Бундан ташқари фарзандларини унинг ўзи катта қилганини айтган. Унинг кўплаб мухлислари нима сабабдан ажрашганини сўраган. У эса бунга рашк сабаб бўлганини айтган.

Шунингдек, ҳали қонуний ажрашмагани, фақат шаърий ажрашганини таъкидлаган. Бундан ташқари хонанда эрининг иккинчи турмуши эканини тан олган. Унга мухлисларидан бири машҳурлиги эрига ёқмагани, шу сабабли ҳам ажрашганини айтган. Хонанда эса бу ҳақиқатлигини айтиб, гапларни инкор этмаган. Шу билан биргаликда «Бола тилидан» кўрсатувига ҳам эри билан ажрашгани сабабли энди бошловчилик қилмаслигини маълум қилган. Чунки эри мазкур кўрсатув режиссёри ҳисобланади.

Рухшона 18 ноябрь куни эса Instagram сафасида қилган жонли эфири пайтида Санжар Маткаримовнинг уйидан кўчиб кетаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, уйдан ўзига тегишли нарсаларни олиб кетган. Бироқ актриса ўзига тегишли 128 долларлик «стойка»ни қолдириб кетаётганини таъкидлаган. Кейинчалик эрининг уйидан олиб кетган нарсаларини кам таъминланган оилаларга бериб юборишини айтган.

Санжар Маткаримов эса 18 январь куни илк бор турмуш ўртоғи Рухшона билан ажрашишининг сабабини ошкор қилди. Улар 7 йил бирга ҳаёт кечирган. Бироқ жуфтлик 2021 йил 6 cентябрдан буён бирга яшамаяпти. Санжар Маткаримов хотини Рухшонанинг қинғир ишларини билиб қолгач, у билан ажрашишга қатъий қарор қилганини ва шу заҳоти уни «Бола тилидан» кўрсатувидан ҳайдаганини таъкидлади. Орадан 1 ой вақт ўтгач, у янги бошловчи учун кастинг эълон қилган. Ундан Азиза Ёқубова муваффақиятли ўтган. Бироқ актриса бошида таклифни рад этган. Санжар Маткаримов ҳамма воқеани тушунтиргач, Азиза Ёқубованинг шахсан ўзи Рухшонадан рухсат сўраган. 2021 йил октябрь ойининг бошларида «Бола тилидан» кўрсатуви яна ўз фаолиятини давом эттирган.

«Мен Маткаримов Санжар юқоридаги манзилда яшайман. 1994 йилда туғилган Маткаримова Рухшона билан 7 йил бирга турмушда яшадик. Ҳозирда ажрашиш суд жараёнидамиз. 2021 йилнинг 6 cентябридан бирга яшамаяпмиз. Сабаби мен собиқ хотинимнинг қинғир ишларидан воқиф бўлдим ва у билан қатъий ажрашишга қарор қилдим. Уни шу заҳоти, ‘Бола тилидан’ кўрсатувидан ҳам ҳайдадим. Орадан бир ой вақт ўтиб, кўрсатувимни тиклаш учун янги бошловчи танлаш мақсадида кастинг эълон қилдим. Изланишлардан сўнг танловим актриса Азиза Ёқубовага тушди. Ёрдамчим Нодир Йўлчиевга актрисанинг контактини топишни буюрдим. Топилгач, ўзим телефон қилдим. Аввалига Азиза рад қилди. Мен вазиятни тўлиқ тушунтирганимдан кейин Азиза шахсан Рухшонадан рухсат сўради. Биз бирга ишлашга қарор қилдик. Аниқ куни ёдимда йўқ. Тахминан, октябрь охирларида биз тўпландик ва ‘Бола тилидан’ кўрсатувини тикладик», — дейди у.