Янгиликлар

Рухшона ва Азиза Ёқубовадан сўнг «Бола тилидан»га ким бошловчилик қилиши маълум бўлди

Аввалроқ Азиза Ёқубова «Бола тилидан» кўрсатувидан кетганини эълон қилганди

Рухшона ва Азиза Ёқубовадан сўнг «Бола тилидан»га ким бошловчилик қилиши маълум бўлди

«Milliy» телеканалида эфирга узатиладиган «Бола тилидан» кўрсатувига Рухшона ва Азиза Ёқубовадан сўнг ким бошловчилик қилиши маълум бўлди.

Бу ҳақда «Бола тилидан» кўрсатувининг Instagram саҳифасида эълон қилинди. Унда энди кўрсатувда хонанда, актёр, телебошловчи Дилниёз Ғаффоров бошловчилик қилиши таъкидланган.

«Қарши олинг. Дилниёз Ғаффоров энди ‘Бола тилидан’ кўрсатувининг янги бошловчиси», — деб ёзилади кўрсатувнинг Instagram саҳифасида.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от “ BOLA TILIDAN” (@bolatilidan_uz)

Шунингдек, Дилниёз Ғаффоров ҳам Instagram саҳифасида бу ҳақда ёзиб қолдирган. Актёр ҳам бу гапларни тасдиқлаган.

«Ҳа, азизлар, шундай гаплар. Тез кунда ‘Milliy’ телеканалида кўришамиз», — деб ёзади Дилниёз Ғаффоров.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilniyoz G’afforov (@eldido_dilniyoz)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова «Бола тилидан» кўрсатувидан кетганини айтганди. Лойиҳа ижодкорлари уни олиб қолишга ҳаракат қилган.

Шу билан бирга, актриса Азиза Ёқубова Руҳшона олиб бораётган «Бола тилидан» кўрсатувини энди у олиб боришини айтганди. Юзга яқин шоу-бизнес вакиллари мазкур кўрсатувга бошловчилик қилиш учун кастингга келган. Бироқ кастингда у танланган.

Шунингдек, у YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида «Бола тилидан» кўрсатуви ҳақида Рухшона билан бўлган суҳбатини кўрсатганди. Унда Руҳшонадан кўрсатувга таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Актрисага Рухшонанинг мазаси бўлмагани учун вақтинчалик бошқа бошловчи танлашётганини айтган.