Янгиликлар

«Ўргимчак одам»ни 17 марта машина уриб юборди — фото

Ҳолат филм «сёмка»си давомида бўлган

«Ўргимчак одам»ни 17 марта машина уриб юборди — фото

«Ўргимчак одам» фильмидаги роли орқали миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган актёр Том Ҳолландни кинодаги саҳналарда машина уриб юборди.

Актёр бу ҳақда «Анчартед: Хариталардан ташқари» фильми учун берган интевюсида гапирган. Том Ҳолланддан фильмнинг суратга олиш жараёнидаги энг эсда қоларли воқеалар сўралганда актёр уни машина уриб юборган саҳналар эканини айтган. Актёрнинг сўзларига кўра, уни 17 марта машина уриб юборган. Шунингдек, у учун «Анчартед: Хариталардан ташқари» фильми оғриқли ва фойдали бўлган.

«Машина уриб кетган кун мени жуда ҳайратда қолдирди. Бу жуда қизиқарли эди. Бу жуда оғриқли, лекин фойдали ҳам эди. Кимдир сиздан кунингиз қандай ўтганини сўраса бу жуда зўр ҳолат. Мана, мени 17 марта машина уриб юборди», — дейди актёр.

Том Ҳолландни 17 марта машина уриб юборган фильмнинг катта экранларда намойиш этилиши 2022 йилнинг 10 февралидан бошланади. Фильмда ундан ташқари Голливуднинг машҳур актёрлари Марк Уолберг ва Антонио Бандерас иштирок этган.

Аввалроқ «Ўргимчак одам»даги икки актёр Гиннеснинг рекордлар китобига киритилгани айтилган эди.

«Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» фильми намойиш этилганидан кейин Тоби Магуайр ва Уиллям Дефо Мarvel комиксларида энг узоқ вақт хизмат қилган актёрларга айланди. Олдинги рекорд «Ғаройиб одамлар» фильмларида роль ўйнаган Патрик Стюарт ва Хю Жекманга тегишли бўлиб, улар 16 йилу 232 кун давомида компанияда фаолият юритган. Магуайр ва Дефо томонидан ўрнатилган сўнгги рекорд 19 йил 225 кунни ташкил этади.

Актёрларнинг «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильмидаги иштироки мухлисларда қаҳрамонларга нисбатан янада ҳурматни оширди ва томошабинлар учун унутилмас таассурот қолдирди. Тоби Магуайр ва Уиллям Дефо «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» фильмининг муваффақиятли чиқишида ўз ҳиссасини қўшган. Уларнинг бундай эътирофга сазовор бўлганини кўриш жуда ажойиб ва ҳаммаси 2002 йилда «Ўргимчак одам» фильмидан кейин бошланган.

Ундан ташқари «Ўргимчак одам» фаолиятидаги энг хавфли ва мураккаб трюк қайси эканини айтган эди.

Том Ҳолланд иштирокидаги янги фильм «Анчартед: карталар ишламайди» кинокартинаси 2022 йилнинг 10 февралидан катта экранларга чиқади. Ҳозирда суратга олиш ишлари давом этмоқда ва фильм бош қаҳрамони Том Ҳолланд фаолиятидаги энг хавфли ва энг мураккаб трюк шу фильмда бўлганини айтди.

У кинокартинада самолётдан йиқилиб тушган саҳнасининг жуда мураккаб кечганини ва бу қийинчилик билан олинган саҳна эканини айтган. Том Ҳолланд ҳақиқатдан самолётдан йиқилмайди, бу шунчаки монтаж иши, бироқ ҳолат ҳақиқий. Фильмдаги қутилар махсус конструкцияга осилган ва Том Ҳолланд уларга осилиб қўйиб юбормаслиги керак эди. Ушбу саҳнани суратга олиш учун тахминан 5 ҳафта вақт керак бўлди ва актёр йиқилиб кетишдан жуда қўрққан. Актёр жуда кўп қийинчиликларга дуч келган бўлса ҳам, фильмдаги саҳналар ҳақиққийга жуда ўхшаган.

Том Ҳолланд биринчи марта «Ўргимчак одам: Уйга қайтиш» фильмида суперқаҳрамон костюмини кийган. Ушбу фильмдаги роли учун у тахминан 500 минг доллар, «Ўргимчак одам: Уйдан узоқда»ги ижроси учун 4 миллион доллар ишлаб топган. «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» қисмидаги роль учун актёр қанча олгани ҳозирча номаълум.